حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، عَنْ ثَابِتٍ، وَحُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَأَصْحَابَهُ كَانُوا يُصَلُّونَ نَحْوَ بَيْتِ الْمَقْدِسِ فَلَمَّا نَزَلَتْ هَذِهِ الآيَةُ { فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنْتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ } فَمَرَّ رَجُلٌ مِنْ بَنِي سَلِمَةَ فَنَادَاهُمْ وَهُمْ رُكُوعٌ فِي صَلاَةِ الْفَجْرِ نَحْوَ بَيْتِ الْمَقْدِسِ أَلاَ إِنَّ الْقِبْلَةَ قَدْ حُوِّلَتْ إِلَى الْكَعْبَةِ مَرَّتَيْنِ فَمَالُوا كَمَا هُمْ رُكُوعٌ إِلَى الْكَعْبَةِ .
Бизга Мусо ибн Исмоил ривоят қилди, бизга Ҳаммод ривоят қилди, у Собит ва Ҳумайддан, улар Анасдан ривоят қилдиларки, Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам ва саҳобалари Байтул-Мақдис томон намоз ўқирдилар. Бу оят: «Юзингни Масжидул-Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам юзларингизни у томон буринглар» нозил бўлгач, Бану Салима қабиласидан бир киши ўтиб кетаётиб, улар бомдод намозида Байтул-Мақдис томон рукуъ ҳолатида турганларида уларга нидо қилди: «Огоҳ бўлинглар, қибла Каъбага ўзгартирилди». Буни икки марта айтди. Шунда улар рукуъ ҳолатларича Каъба томон бурилдилар.