حَدَّثَنَا عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ، أَخْبَرَنَا يَزِيدُ بْنُ هَارُونَ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ الْمَلِكِ بْنُ أَبِي سُلَيْمَانَ، قَالَ سَمِعْتُ سَعِيدَ بْنَ جُبَيْرٍ، يُحَدِّثُ عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي عَلَى رَاحِلَتِهِ تَطَوُّعًا حَيْثُمَا تَوَجَّهَتْ بِهِ وَهُوَ جَاءٍ مِنْ مَكَّةَ إِلَى الْمَدِينَةِ ثُمَّ قَرَأَ ابْنُ عُمَرَ هَذِهِ الآيَةَ : (وَلِلَّهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ ) الآيَةَ . قَالَ ابْنُ عُمَرَ فَفِي هَذَا أُنْزِلَتْ هَذِهِ الآيَةُ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ . وَيُرْوَى عَنْ قَتَادَةَ، أَنَّهُ قَالَ فِي هَذِهِ الآيَةِِ : ()ولله الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ فَأَيْنَمَا تُوَلُّوا فَثَمَّ وَجْهُ اللَّهِ ) قَالَ قَتَادَةُ هِيَ مَنْسُوخَةٌ نَسَخَهَا قَوْلُهُ : (فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ ) أَىْ تِلْقَاءَهُ . حَدَّثَنَا بِذَلِكَ مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الْمَلِكِ بْنِ أَبِي الشَّوَارِبِ حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ عَنْ سَعِيدٍ عَنْ قَتَادَةَ . وَيُرْوَى عَنْ مُجَاهِدٍ، فِي هَذِهِ الآيَةِ : (أَيْنَمَا تُوَلُّوا فَثَمَّ وَجْهُ اللَّهِ ) قَالَ فَثَمَّ قِبْلَةُ اللَّهِ . حَدَّثَنَا بِذَلِكَ أَبُو كُرَيْبٍ مُحَمَّدُ بْنُ الْعَلاَءِ حَدَّثَنَا وَكِيعٌ عَنِ النَّضْرِ بْنِ عَرَبِيٍّ عَنْ مُجَاهِدٍ بِهَذَا .
Бизга Абд ибн Ҳумайд ривоят қилди, бизга Язид ибн Ҳорун хабар берди, бизга Абдулмалик ибн Абу Сулаймон хабар бериб деди: мен Саид ибн Жубайрнинг Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо)дан ривоят қилаётганини эшитдим, у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Маккадан Мадинага келаётганларида уловлари қайси томонга йўналган бўлса, ўша томонга қараб уловлари устида нафл намоз ўқир эдилар. Сўнг Ибн Умар бу оятни ўқиди: «Машриқ ҳам, мағриб ҳам Аллаҳникидир» (Бақара сураси, 115). Ибн Умар деди: мана шу ҳақида бу оят нозил бўлган. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир. Қатодадан ривоят қилинишича, у бу оят ҳақида: «Машриқ ҳам, мағриб ҳам Аллаҳникидир, қайси томонга юзлансангиз, Аллаҳнинг важҳи ўшандадир» (Бақара сураси, 115) (деганларида): бу мансухдир (бекор қилингандир), уни Аллаҳнинг: «Юзингни Масжидул-Ҳаромга қаратгин» (Бақара сураси, 144) деган сўзи бекор қилди, яъни унинг томонига, деди. Буни бизга Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Абуш-Шавориб ривоят қилди, бизга Язид ибн Зурайъ Саиддан, у Қатодадан (ривоят қилди). Мужоҳиддан ҳам бу оят ҳақида: «Қайси томонга юзлансангиз, Аллаҳнинг важҳи ўшандадир» (деганида): ўша ерда Аллаҳнинг қибласидир, деб ривоят қилинади. Буни бизга Абу Курайб Муҳаммад ибнул-Ало ривоят қилди, бизга Вакииъ ан-Назр ибн Арабийдан, у Мужоҳиддан шуни (ривоят қилди).