حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ، أَخْبَرَنِي عَبْدُ الْحَمِيدِ، صَاحِبُ الزِّيَادِيِّ حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الْحَارِثِ ابْنُ عَمِّ، مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ أَنَّ ابْنَ عَبَّاسٍ، قَالَ لِمُؤَذِّنِهِ فِي يَوْمٍ مَطِيرٍ إِذَا قُلْتَ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ . فَلاَ تَقُلْ حَىَّ عَلَى الصَّلاَةِ . قُلْ صَلُّوا فِي بُيُوتِكُمْ . فَكَأَنَّ النَّاسَ اسْتَنْكَرُوا ذَلِكَ فَقَالَ قَدْ فَعَلَ ذَا مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنِّي إِنَّ الْجُمُعَةَ عَزْمَةٌ وَإِنِّي كَرِهْتُ أَنْ أُحْرِجَكُمْ فَتَمْشُونَ فِي الطِّينِ وَالْمَطَرِ .
Бизга Мусаддад ривоят қилди, бизга Исмоил ривоят қилди, менга аз-Зиёдийнинг шогирди Абдулҳамид хабар берди, бизга Муҳаммад ибн Сириннинг амакиваччаси Абдуллаҳ ибнул-Ҳорис ривоят қилдики, Ибн Аббос ёмғирли бир кунда ўз муаззинига: «Сен ‹Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллаҳ› десанг, ‹Ҳайя алас-салаҳ› дема. ‹Уйларингизда намоз ўқинглар› деб айт» деди. Гўё одамлар буни инкор қилгандек бўлдилар. Шунда у: «Буни мендан яхшироқ бўлган киши (Набий) қилган. Албатта жума азимат (қатъий)дир, мен сизларни қийнаб, лой ва ёмғирда юришингизни хуш кўрмадим» деди.