Сунани Абу Довуд — 1154-ҳадис

Намоз китоби · Қурбон ва Рамазон ҳайитида нима ўқилади

1154-ҳадисСунани Абу Довуд · Намоз китоби

حَدَّثَنَا الْقَعْنَبِيُّ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ ضَمْرَةَ بْنِ سَعِيدٍ الْمَازِنِيِّ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُتْبَةَ بْنِ مَسْعُودٍ، أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ، سَأَلَ أَبَا وَاقِدٍ اللَّيْثِيَّ مَاذَا كَانَ يَقْرَأُ بِهِ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فِي الأَضْحَى وَالْفِطْرِ قَالَ كَانَ يَقْرَأُ فِيهِمَا ‏{‏ ق وَالْقُرْآنِ الْمَجِيدِ ‏}‏ وَ ‏{‏ اقْتَرَبَتِ السَّاعَةُ وَانْشَقَّ الْقَمَرُ ‏}‏ ‏.‏

Бизга Қаънаабий Моликдан, у Замра ибн Саъийд ал-Мозинийдан, у Убайдуллаҳ ибн Абдуллаҳ ибн Утба ибн Масъуддан ривоят қилди. Умар ибн Хаттоб Абу Воқид ал-Лайсийдан: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Қурбон ва Рўза ҳайитида нимани ўқир эдилар, деб сўради. У: «Бу иккисида ‹Қоф. Вал-Қуръанил мажийд› ва ‹Иқтарабатис соату ваншаққал қомар› (сураларини) ўқир эдилар», деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 1690-ҳадисМусофир намози

)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) фажрнинг икки ракатида ‹Қул ё айюҳал-кофирун› ва ‹Қул ҳуваллооҳу аҳад›ни ўқиди.

Сунани Абу Довуд, 1256-ҳадисНафл намозлар

ки: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракъатида «Қул ё айюҳал кофирун» ва «Қул ҳуваллаҳу аҳад»ни ўқидилар.

Сунани Насоий, 945-ҳадисНамозни бошлаш китоби

ки), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Фажр (бомдод)нинг икки ракъатида: «Қул ё айюҳал-кофирун» ва «Қул Ҳуваллаҳу аҳад» (сураларини) ўқидилар.

Саҳиҳул Бухорий, 767-ҳадисАзон китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бир сафарда эдилар, хуфтонда икки ракатдан бирида ‹Ват-тини ваз-зайтун›ни ўқидилар.

Саҳиҳи Муслим, 2059-ҳадисИкки ҳайит намози

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Азҳо ва фитрда нима ўқир эди? У улар икковида ‹Қоф. Вал-қуръанил-мажид› ва ‹Иқтарабатис-сааъату ваншаққал-қамар› (Қамар сураси)ни ўқир эди

Саҳиҳул Бухорий, 6503-ҳадисҚалб юмшатиш

"Мен ва (қиёмат) соати мана шундай қилиб юборилдик" — икки бармоғи билан ишора қилиб, уларни чўзар эди.