حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحِيمِ الْبَزَّازُ، أَخْبَرَنَا سَعِيدُ بْنُ سُلَيْمَانَ، حَدَّثَنَا مَنْصُورُ بْنُ أَبِي الأَسْوَدِ، عَنِ الْمُخْتَارِ بْنِ فُلْفُلٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ صَلَّيْتُ الرَّكْعَتَيْنِ قَبْلَ الْمَغْرِبِ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم . قَالَ قُلْتُ لأَنَسٍ أَرَآكُمْ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ نَعَمْ رَآنَا فَلَمْ يَأْمُرْنَا وَلَمْ يَنْهَنَا .
Бизга Муҳаммад ибн Абдурраҳийм ал-Баззоз ривоят қилди, бизга Саъийд ибн Сулаймон хабар берди, бизга Мансур ибн Абил-Асвад ал-Мухтор ибн Фулфулдан, у Анас ибн Моликдан ривоят қилди. У айтди: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам замонида мағрибдан олдин икки ракъат ўқир эдим. (Ровий) айтди: Мен Анасга: «Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам сизларни кўрганмиди?» дедим. У: «Ҳа, бизни кўрди, бироқ бизга буюрмади ҳам, қайтармади ҳам» деди.