حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ يَزِيدَ بْنِ خُمَيْرٍ، قَالَ سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ أَبِي قَيْسٍ، يَقُولُ قَالَتْ عَائِشَةُ رضى الله عنها لاَ تَدَعْ قِيَامَ اللَّيْلِ فَإِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ لاَ يَدَعُهُ وَكَانَ إِذَا مَرِضَ أَوْ كَسِلَ صَلَّى قَاعِدًا .
Бизга Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилди, у: бизга Абу Довуд ривоят қилди, деди. У: бизга Шуъба Язид ибн Хумайрдан ривоят қилди, деди. У: Мен Абдуллаҳ ибн Аби Қайсни шундай деганини эшитдим, деди: Оиша розияллаҳу анҳо: «Тун қиёмини (таҳажжудни) тарк қилма, зеро Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам уни тарк қилмас эди. У касал бўлганида ёки ҳолсизланганида ўтириб ўқир эди» деди.