حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْعَلاَءِ، قَالَ حَدَّثَنَا زَيْدُ بْنُ حُبَابٍ، قَالَ أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عُثْمَانَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ سَعِيدِ بْنِ يَرْبُوعٍ الْمَخْزُومِيُّ، قَالَ حَدَّثَنِي جَدِّي، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ يَوْمَ فَتْحِ مَكَّةَ " أَرْبَعَةٌ لاَ أُؤْمِنُهُمْ فِي حِلٍّ وَلاَ حَرَمٍ " . فَسَمَّاهُمْ . قَالَ وَقَيْنَتَيْنِ كَانَتَا لِمِقْيَسٍ فَقُتِلَتْ إِحْدَاهُمَا وَأُفْلِتَتِ الأُخْرَى فَأَسْلَمَتْ . قَالَ أَبُو دَاوُدَ لَمْ أَفْهَمْ إِسْنَادَهُ مِنِ ابْنِ الْعَلاَءِ كَمَا أُحِبُّ .
Бизга Муҳаммад ибнул-Ало ривоят қилди, деди: бизга Зайд ибн Ҳубоб ривоят қилди, деди: бизга Амр ибн Усмон ибн Абдурроҳман ибн Саъид ибн Ярбуъ ал-Махзумий хабар берди, деди: менга бобом отасидан ривоят қилди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Макка фатҳ куни: «Тўрт киши борки, мен уларга на ҳил (ҳаром бўлмаган жойда) ва на ҳарам (жойда) омонлик бермайман» деди ва уларнинг исмларини айтди. У деди: Ва Миқясга тегишли икки канизак (қўшиқчи чўри) бор эди, улардан бири ўлдирилди, иккинчиси қочиб қутулди ва Ислом келтирди. Абу Довуд деди: Мен унинг иснодини Ибнул-Алодан ўзим хоҳлагандай тушунмадим.