Сунани Абу Довуд — 3092-ҳадис

Жаноза китоби · Аёлларни бориб кўриш

3092-ҳадисСунани Абу Довуд · Жаноза китоби

حَدَّثَنَا سَهْلُ بْنُ بَكَّارٍ، عَنْ أَبِي عَوَانَةَ، عَنْ عَبْدِ الْمَلِكِ بْنِ عُمَيْرٍ، عَنْ أُمِّ الْعَلاَءِ، قَالَتْ عَادَنِي رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَأَنَا مَرِيضَةٌ فَقَالَ ‏ "‏ أَبْشِرِي يَا أُمَّ الْعَلاَءِ فَإِنَّ مَرَضَ الْمُسْلِمِ يُذْهِبُ اللَّهُ بِهِ خَطَايَاهُ كَمَا تُذْهِبُ النَّارُ خَبَثَ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Саҳл ибн Баккор Абу Авонадан, у Абдул Малик ибн Умайдан, у Уммул Аълодан ривоят қилди. У (Уммул Аъло) деди: Мен касал бўлиб ётганимда Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам мени бориб кўрдилар ва: «Суюнчла, эй Уммул Аъло, чунки мусулмоннинг касаллиги сабабли Аллаҳ унинг хатоларини, худди олов олтин ва кумушнинг кирини кетказгани каби, кетказади» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 403-ҳадисҒусл ва таяммум китоби

Аллаҳумма, мени қор, дўл ва совуқ сув билан поклагин. Аллаҳумма, оқ кийим кирдан поклангани каби мени гуноҳлардан поклагин.

Саҳиҳул Бухорий, 5647-ҳадисБеморлар китоби

Ҳа, қайси бир мусулмонга озор етса, дарахтнинг барги тўкилгандек, Аллаҳ ундан хатоларини тўкади

Сунани Насоий, 333-ҳадисСув китоби

Аллаҳим, хатоларимни қор ва дўл суви билан юв ва қалбимни хатолардан оқ кийимни кирдан тозалаганинг каби тозала,

Саҳиҳи Муслим, 3363-ҳадисҲаж китоби

Аллаҳим, Мадина аҳлига муддларида барака бер Ким унинг аҳлига ёмонлик истаса, Аллаҳ уни сувда туз эриганидек эритади

Сунани Насоий, 2630-ҳадисҲаж китоби

Ҳаж билан умрани кетма-кет адо этинг, чунки улар иккиси камбағаллик ва гуноҳларни худди босқон темирнинг зангини кетказганидек кетказади,

Сунани Насоий, 61-ҳадисТаҳорат китоби

Аллаҳим, хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин ва оқ кийимни кирдан тозалаганинг каби, қалбимни хатолардан тозалагин,