حَدَّثَنَا مُسْلِمُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، قَالَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ رَاشِدٍ، ح وَحَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ زَيْدِ بْنِ أَبِي الزَّرْقَاءِ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ رَاشِدٍ، عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ مُوسَى، عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَضَى أَنَّ مَنْ قُتِلَ خَطَأً فَدِيَتُهُ مِائَةٌ مِنَ الإِبِلِ ثَلاَثُونَ بِنْتَ مَخَاضٍ وَثَلاَثُونَ بِنْتَ لَبُونٍ وَثَلاَثُونَ حِقَّةً وَعَشْرَةٌ بَنِي لَبُونٍ ذَكَرٍ .
Бизга Муслим ибн Иброҳим ривоят қилди, дедики, бизга Муҳаммад ибн Рошид ривоят қилди, (ҳ) ва бизга Ҳорун ибн Зайд ибн Абу Зарқо ривоят қилди, бизга отам ривоят қилди, бизга Муҳаммад ибн Рошид ривоят қилди, у Сулаймон ибн Мусодан, у Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилдики, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳукм қилдиларки, ким хатоан ўлдирилса, унинг дияти юзта туя: ўттизтаси бинту махоз (бир ёшли урғочи туя), ўттизтаси бинту лабун (икки ёшли урғочи туя), ўттизтаси ҳиққа (уч ёшли урғочи туя) ва ўнтаси бану лабун закар (икки ёшли эркак туя)дир.