حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ كَثِيرٍ، قَالَ أَخْبَرَنَا سُفْيَانُ، عَنِ الأَسْوَدِ بْنِ قَيْسٍ، عَنْ جُنْدَبِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ احْتَبَسَ جِبْرِيلُ صلى الله عليه وسلم عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتِ امْرَأَةٌ مِنْ قُرَيْشٍ أَبْطَأَ عَلَيْهِ شَيْطَانُهُ. فَنَزَلَتْ {وَالضُّحَى * وَاللَّيْلِ إِذَا سَجَى * مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَى}
Муҳаммад ибн Касир бизга айтди: Суфён бизга хабар берди, Асвад ибн Қайсдан, у Жундаб ибн Абдуллаҳ розияллаҳу анҳудан: У деди: Жибрил алайҳиссалом Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга (келишдан) тўхтаб қолди. Қурайшдан бир аёл: ‹Унинг шайтони унга кеч қолди› деди. Шунда: «Ваз-зуҳо. Вал-лайли иза сажо. Ма ваддаъака роббука ва ма қоло (Чоштга қасам. Тинчланган кечага қасам. Роббинг сени тарк қилмади, ранжиб ҳам қолмади)» (оятлари) нозил бўлди.