حَدَّثَنَا آدَمُ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، قَالَ سَمِعْتُ أَنَسًا، يَقُولُ كَانَ فَزَعٌ بِالْمَدِينَةِ فَاسْتَعَارَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَرَسًا مِنْ أَبِي طَلْحَةَ يُقَالُ لَهُ الْمَنْدُوبُ، فَرَكِبَ فَلَمَّا رَجَعَ قَالَ " مَا رَأَيْنَا مِنْ شَىْءٍ، وَإِنْ وَجَدْنَاهُ لَبَحْرًا ".
Бизга Одам ривоят қилди, бизга Шуъба ривоят қилди, у Қатодадан, у деди: Мен Анасни шундай деяётганини эшитдим: Мадинада бир ваҳима (қўрқинч) бўлди. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Абу Талҳадан Мандуб деган бир отни ориятга (вақтинча) олди, унга минди. Қайтганда: «Биз ҳеч (қўрқинчли) нарса кўрмадик, лекин уни (отни) денгиз (каби тез чопувчи) топдик», деди.