Саҳиҳул Бухорий — 6212-ҳадис

Одоб китоби · Таъриз ёлғондан қутқаради

6212-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ، حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنْ شُعْبَةَ، قَالَ حَدَّثَنِي قَتَادَةُ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ كَانَ بِالْمَدِينَةِ فَزَعٌ فَرَكِبَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَرَسًا لأَبِي طَلْحَةَ فَقَالَ ‏ "‏ مَا رَأَيْنَا مِنْ شَىْءٍ، وَإِنْ وَجَدْنَاهُ لَبَحْرًا ‏"‏‏.‏

Мусаддад, Яҳёдан, у Шуъбадан: Менга Қатода, у Анас ибн Моликдан айтиб берди: У: Мадинада бир қўрқинч (ғавғо) бўлди, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Абу Талҳанинг бир отини миндилар ва: «Биз ҳеч нарса (қўрқадиган) кўрмадик, биз уни (отни) эса денгиз(дек чопқир) топдик» дедилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам