Саҳиҳул Бухорий — 4806-ҳадис

Пайғамбарнинг Қуръан тафсири · Юнус ҳам пайғамбарлардандир

4806-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا غُنْدَرٌ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنِ الْعَوَّامِ، قَالَ سَأَلْتُ مُجَاهِدًا عَنِ السَّجْدَةِ، فِي ص قَالَ سُئِلَ ابْنُ عَبَّاسٍ فَقَالَ ‏{‏أُولَئِكَ الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ فَبِهُدَاهُمُ اقْتَدِهْ‏}‏‏.‏ وَكَانَ ابْنُ عَبَّاسٍ يَسْجُدُ فِيهَا‏.‏

Муҳаммад ибн Башшор, Ғундардан, у Шуъбадан, у Аввомдан ривоят қилади: Мен Мужоҳиддан Сод (сураси)даги сажда ҳақида сўрадим. У: Ибн Аббосдан сўралган эди, у: «Ана ўшалар Аллаҳ ҳидоят қилган зотлардир, бас, уларнинг ҳидоятига эргаш» деди. Ибн Аббос унда (Сод сурасида) сажда қиларди, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам