حَدَّثَنَا طَلْقُ بْنُ غَنَّامٍ، حَدَّثَنَا زَائِدَةُ، عَنِ الشَّيْبَانِيِّ، قَالَ سَأَلْتُ زِرًّا عَنْ قَوْلِهِ تَعَالَى {فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَى * فَأَوْحَى إِلَى عَبْدِهِ مَا أَوْحَى} قَالَ أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ أَنَّ مُحَمَّدًا صلى الله عليه وسلم رَأَى جِبْرِيلَ لَهُ سِتُّمِائَةِ جَنَاحٍ.
Талқ ибн Ғанном, Зоидадан, у Шайбонийдан ривоят қилади: Мен Зиррдан Аллаҳ таолонинг «Бас, (ораси) икки камон (узунлиги) ёки ундан ҳам яқин бўлди. Шунда (Аллаҳ) бандасига ваҳий қилган нарсани ваҳий қилди» деган сўзи ҳақида сўрадим. У: Бизга Абдуллаҳ Муҳаммад соллаллаҳу алайҳи васаллам Жибрилни — унинг олти юз қаноти бор эди — кўрганини хабар берди, деди.