Саҳиҳул Бухорий — 4874-ҳадис

Пайғамбарнинг Қуръан тафсири · Сизга ўхшаганларни ҳалок этдик

4874-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

حَدَّثَنَا يَحْيَى، حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنْ إِسْرَائِيلَ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنِ الأَسْوَدِ بْنِ يَزِيدَ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ قَرَأْتُ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَهَلْ مِنْ مُذَّكِرٍ فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏{‏فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ‏}‏

Яҳё, Вакиъдан, у Исроилдан, у Абу Ишоқдан, у Асвад ибн Язиддан, у Абдуллаҳдан ривоят қилади: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдида «Фаҳал мин муззакир» деб ўқидим. Шунда Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Фаҳал мин муддакир» (деб тўғриладилар).

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 919-ҳадисЖума намози

Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламни минбарда хутба қилаётганини эшитдим. У зот: «Ким жумага келса, ғусл қилсин», дедилар.

Саҳиҳул Бухорий, 3595.2-ҳадисПайғамбар ва саҳобалар фазилатлари

Адийни эшитдим: Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнин олдида эдим (деб, юқоридагига ўхшаш ҳадисни айтди).

Саҳиҳи Муслим, 5966-ҳадисФазилатлар китоби

Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг: «Мен ҳавз (Кавсар) устида сизларнинг олдинда борувчингизман», деганини эшитдим.

Саҳиҳул Бухорий, 3345-ҳадисПайғамбарлар китоби

Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ‹Фаҳал мин муддакир (Эслатма олувчи борми?)› (оятини) ўқиганини эшитдим.

Сунани Абу Довуд, 3995-ҳадисҚуръан қироатлари китоби

Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ‹У моли ўзини мангу (тирик) қолдиради деб ҳисоблайди (яҳсабу анна молаҳу ахладаҳу)› (деб) ўқиётганларини кўрдим.

Сунани Абу Довуд, 3994-ҳадисҚуръан қироатлари китоби

ки, Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам уни ‹фаҳал мин муддакирин› (яъни шаддали) ўқир эдилар. Абу Довуд деди: Мийм заммали (кўтарилган), дол фатҳали (очиқ), коф касрали (пастлатилган).