Саҳиҳул Бухорий — 4902-ҳадис

Пайғамбарнинг Қуръан тафсири · Имон келтириб сўнг куфр келтирганлар

4902-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

حَدَّثَنَا آدَمُ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنِ الْحَكَمِ، قَالَ سَمِعْتُ مُحَمَّدَ بْنَ كَعْبٍ الْقُرَظِيَّ، قَالَ سَمِعْتُ زَيْدَ بْنَ أَرْقَمَ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ لَمَّا قَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ أُبَىٍّ لاَ تُنْفِقُوا عَلَى مَنْ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ‏.‏ وَقَالَ أَيْضًا لَئِنْ رَجَعْنَا إِلَى الْمَدِينَةِ‏.‏ أَخْبَرْتُ بِهِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَلاَمَنِي الأَنْصَارُ، وَحَلَفَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ أُبَىٍّ مَا قَالَ ذَلِكَ، فَرَجَعْتُ إِلَى الْمَنْزِلِ فَنِمْتُ فَدَعَانِي رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَأَتَيْتُهُ فَقَالَ ‏"‏ إِنَّ اللَّهَ قَدْ صَدَّقَكَ ‏"‏‏.‏ وَنَزَلَ ‏{‏هُمُ الَّذِينَ يَقُولُونَ لاَ تُنْفِقُوا‏}‏ الآيَةَ‏.‏ وَقَالَ ابْنُ أَبِي زَائِدَةَ عَنِ الأَعْمَشِ عَنْ عَمْرٍو عَنِ ابْنِ أَبِي لَيْلَى عَنْ زَيْدٍ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم‏.‏

Одам, Шуъбадан, у Ҳакамдан: Муҳаммад ибн Каъб Қуразоийни эшитдим: Зайд ибн Арқамни (розияллаҳу анҳу) эшитдим: Абдуллаҳ ибн Убай: Расулуллаҳ ҳузуридагиларга нафақа берманглар, деганда ва яна: Агар Мадинага қайтсак (хор (киши)ни чиқарамиз), деганда мен буни Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга хабар бердим. Шунда Ансорлар мени маломат қилдилар, Абдуллаҳ ибн Убай эса буни айтмаганига қасам ичди. Мен манзилга қайтиб ухлаб қолдим. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам мени чақирдилар, мен у кишининг олдига келдим. У: «Албатта Аллаҳ сени тасдиқлади» дедилар. Ва «Улар: нафақа берманглар, дейдиганлардир» (ояти) нозил бўлди. Ибн Абу Зоида Аъмашдан, у Амрдан, у Ибн Абу Лайладан, у Зайддан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан (ривоят қилди).

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 2162-ҳадисРўза китоби

Албатта, бу бир баракадирки, Аллаҳ уни сизларга ато этган, бас, уни тарк этманглар,

Саҳиҳул Бухорий, 4901-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Мунофиқлар олдингга келганда... Улар: Расулуллаҳ ҳузуридагиларга нафақа берманглар, дейдиганлардир Албатта азиз (киши) ундан хор (киши)ни чиқариб юборади Албатта Аллаҳ сени тасдиқлади

Саҳиҳул Бухорий, 4904-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Мунофиқлар олдингга келганда: Гувоҳлик берамизки, сен албатта Расулуллаҳсан, дедилар Албатта Аллаҳ сени тасдиқлади

Саҳиҳул Бухорий, 6225-ҳадисОдоб китоби

Албатта бу — Аллаҳга ҳамд айтди, сен эса Аллаҳга ҳамд айтмадинг

Саҳиҳул Бухорий, 5978-ҳадисОдоб китоби

Ҳа Аллаҳ сизларни — дийн (ҳақида) сизлар билан уришмаганлар билан (яхшилик қилишдан)... қайтармайди

Саҳиҳул Бухорий, 7089-ҳадисФитналар китоби

Эй иймон келтирганлар, агар сизларга очилса, сизларни хафа қиладиган нарсалар ҳақида сўраманглар