Саҳиҳул Бухорий — 4901-ҳадис

Пайғамбарнинг Қуръан тафсири · Қасамларини қалқон қилиб олганлар

4901-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Пайғамбарнинг Қуръан тафсири

حَدَّثَنَا آدَمُ بْنُ أَبِي إِيَاسٍ، حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ كُنْتُ مَعَ عَمِّي فَسَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ أُبَىٍّ ابْنَ سَلُولَ يَقُولُ لاَ تُنْفِقُوا عَلَى مَنْ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ حَتَّى يَنْفَضُّوا‏.‏ وَقَالَ أَيْضًا لَئِنْ رَجَعْنَا إِلَى الْمَدِينَةِ لَيُخْرِجَنَّ الأَعَزُّ مِنْهَا الأَذَلَّ‏.‏ فَذَكَرْتُ ذَلِكَ لِعَمِّي فَذَكَرَ عَمِّي لِرَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَأَرْسَلَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِلَى عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أُبَىٍّ وَأَصْحَابِهِ، فَحَلَفُوا مَا قَالُوا، فَصَدَّقَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَكَذَّبَنِي، فَأَصَابَنِي هَمٌّ لَمْ يُصِبْنِي مِثْلُهُ، فَجَلَسْتُ فِي بَيْتِي، فَأَنْزَلَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ ‏{‏إِذَا جَاءَكَ الْمُنَافِقُونَ‏}‏ إِلَى قَوْلِهِ ‏{‏هُمُ الَّذِينَ يَقُولُونَ لاَ تُنْفِقُوا عَلَى مَنْ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ‏}‏ إِلَى قَوْلِهِ ‏{‏لَيُخْرِجَنَّ الأَعَزُّ مِنْهَا الأَذَلَّ‏}‏ فَأَرْسَلَ إِلَىَّ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَرَأَهَا عَلَىَّ ثُمَّ قَالَ ‏"‏ إِنَّ اللَّهَ قَدْ صَدَّقَكَ ‏"‏‏.‏

Одам ибн Абу Иёс, Исроилдан, у Абу Ишоқдан, у Зайд ибн Арқамдан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: Мен амаким билан бирга эдим. Абдуллаҳ ибн Убай ибн Салулнинг: Расулуллаҳ ҳузуридагиларга, улар тарқалиб кетгунларича нафақа берманглар, деганини эшитдим. У яна: Агар Мадинага қайтсак, албатта азиз (киши) ундан хор (киши)ни чиқариб юборади, деди. Буни амакимга айтдим, амаким эса Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламга айтди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Абдуллаҳ ибн Убай ва шерикларига (одам) юбордилар, улар айтмаганларига қасам ичдилар. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам уларни тасдиқлаб, мени ёлғончига чиқардилар. Менга бундай ғам етмаган ғам етди, уйимда (ғамгин) ўтириб қолдим. Шунда Аллаҳ азза ва жалла «Мунофиқлар олдингга келганда...» дан то «Улар: Расулуллаҳ ҳузуридагиларга нафақа берманглар, дейдиганлардир» дан то «Албатта азиз (киши) ундан хор (киши)ни чиқариб юборади» гача (оятларини) нозил қилди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам менга (одам) юбориб, уни менга ўқидилар, сўнг: «Албатта Аллаҳ сени тасдиқлади» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 4904-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Мунофиқлар олдингга келганда: Гувоҳлик берамизки, сен албатта Расулуллаҳсан, дедилар Албатта Аллаҳ сени тасдиқлади

Сунани Термизий, 3312-ҳадисТафсир китоби

Расулуллаҳ ҳузуридагиларга, улар тарқалиб кетгунларича, (ҳеч нарса) сарфламанглар, Агар Мадинага қайтсак, албатта азиз (кучли) бўлган (киши) хор (заиф) бўлганни ундан чиқариб юборур, Сен фақат Расулуллаҳ…

Сунани Абу Довуд, 3389-ҳадисСавдо китоби

Албатта Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ундан қайтардилар Албатта Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ундан қайтармадилар, балки: ‹Сизлардан бировингиз ерини (биродарига бепул) берса, ундан маълум бир ҳақ…

Саҳиҳи Муслим, 7024-ҳадисМунофиқлар сифатлари

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳузуридагиларга, улар у кишининг атрофидан тарқаб кетгунча, нафақа қилманглар ҳавлаҳу Агар Мадинага қайтсак, албатта азиз бўлганлар ундан хор бўлганларни чиқариб юборади…

Сунани Насоий, 29-ҳадисТаҳорат китоби

Ким сизларга Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) турган ҳолда кичик ҳожат чиқардилар деб айтса, уни тасдиқламанглар. У зот фақат ўтирган ҳолда кичик ҳожат чиқарар эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 4902-ҳадисПайғамбарнинг Қуръан тафсири

Албатта Аллаҳ сени тасдиқлади Улар: нафақа берманглар, дейдиганлардир