حَدَّثَنَا مَكِّيُّ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، حَدَّثَنَا ابْنُ جُرَيْجٍ، قَالَ سَمِعْتُ نَافِعًا، يُحَدِّثُ أَنَّ ابْنَ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ كَانَ يَقُولُ نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَبِيعَ بَعْضُكُمْ عَلَى بَيْعِ بَعْضٍ، وَلاَ يَخْطُبَ الرَّجُلُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ، حَتَّى يَتْرُكَ الْخَاطِبُ قَبْلَهُ، أَوْ يَأْذَنَ لَهُ الْخَاطِبُ.
Маккий ибн Иброҳим, Ибн Журайждан ривоят қилади: Нофиъни айтиб бераётганини эшитдим: Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо): Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам бирингизнинг савдоси устига (бошқаси) савдо қилишдан ва киши биродарининг совчилиги устига совчилик қилишдан — то олдинги совчи (совчиликни) тарк қилмагунча ёки совчи унга изн бермагунча — қайтардилар, дерди.