Саҳиҳул Бухорий — 5200-ҳадис

Никоҳ китоби · Аёл эри уйининг посбони

5200-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنَا عَبْدَانُ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا مُوسَى بْنُ عُقْبَةَ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالأَمِيرُ رَاعٍ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ عَلَى أَهْلِ بَيْتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ عَلَى بَيْتِ زَوْجِهَا وَوَلَدِهِ، فَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ ‏"‏‏.‏

Абдон, Абдуллаҳдан, у Мусо ибн Уқбадан, у Нофиъдан, у Ибн Умардан (розияллаҳу анҳумо), у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди: «Ҳар бирингиз чўпон (масъул)сиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагилар ҳақида сўралувчисиз. Амир чўпондир, киши ўз уй аҳли устида чўпондир, аёл эри ва боласининг уйи устида чўпондир. Бас, ҳар бирингиз чўпонсиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилар ҳақида сўралувчисиз» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 5188-ҳадисНикоҳ китоби

Ҳар бирингиз чўпон (масъул)сиз ва ҳар бирингиз сўралувчисиз. Имом (бошлиқ) чўпондир ва у сўралувчидир; киши ўз уй аҳли устида чўпондир ва у сўралувчидир; аёл эри уйи устида чўпондир ва у…

Саҳиҳи Муслим, 4724-ҳадисҲукумат китоби

Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз чўпондирсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан масъулдирсиз. Халқ устидаги амир чўпондир ва у ўз қўл остидагилардан масъулдир. Эркак киши ўз уй аҳли устида чўпондир ва у…

Сунани Абу Довуд, 2928-ҳадисМерос китоби

Огоҳ бўлинглар! Ҳар бирингиз чўпондурсиз ва ҳар бирингиз қўл остидагилар ҳақида масъулдурсиз. Одамлар устидаги амир чўпондир ва улар ҳақида масъулдир. Эркак — уй аҳли устидан чўпондир ва улар ҳақида масъулдир.…

Саҳиҳул Бухорий, 2554-ҳадисҚул озод қилиш

Ҳар бирингиз чўпондир ва ўз қўл остидагилар(раийят) ҳақида масъулдир. Одамлар устидаги амир чўпондир ва улар ҳақида масъулдир. Киши ўз уй аҳли устида чўпондир ва улар ҳақида масъулдир. Аёл эрининг уйи ва…

Саҳиҳул Бухорий, 2409-ҳадисҚарз китоби

Ҳар бирингиз чўпондир ва ўз қўл остидагилар(раийят) ҳақида масъулдир. Имом чўпондир ва ўз раийяти ҳақида масъулдир. Киши ўз оиласида чўпондир ва ўз раийяти ҳақида масъулдир. Аёл эрининг уйида чўпондир…

Саҳиҳул Бухорий, 2558-ҳадисҚул озод қилиш

Ҳар бирингиз чўпондир ва ўз раийяти ҳақида масъулдир. Имом чўпондир ва ўз раийяти ҳақида масъулдир. Киши ўз оиласида чўпондир ва ўз раийяти ҳақида масъулдир. Аёл эрининг уйида чўпон(ҳомий)дир ва ўз…