Саҳиҳул Бухорий — 5188-ҳадис

Никоҳ китоби · Ўзингизни ва оилангизни дўзахдан сақланг

5188-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنَا أَبُو النُّعْمَانِ، حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ أَيُّوبَ، عَنْ نَافِعٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ، فَالإِمَامُ رَاعٍ وَهْوَ مَسْئُولٌ وَالرَّجُلُ رَاعٍ عَلَى أَهْلِهِ وَهْوَ مَسْئُولٌ وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ عَلَى بَيْتِ زَوْجِهَا وَهْىَ مَسْئُولَةٌ، وَالْعَبْدُ رَاعٍ عَلَى مَالِ سَيِّدِهِ وَهُوَ مَسْئُولٌ، أَلاَ فَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ ‏"‏‏.‏

Абун Нуъмон, Ҳаммод ибн Зайддан, у Айюбдан, у Нофиъдан, у Абдуллаҳдан ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бирингиз чўпон (масъул)сиз ва ҳар бирингиз сўралувчисиз. Имом (бошлиқ) чўпондир ва у сўралувчидир; киши ўз уй аҳли устида чўпондир ва у сўралувчидир; аёл эри уйи устида чўпондир ва у сўралувчидир; қул хўжаси моли устида чўпондир ва у сўралувчидир. Огоҳ бўлинглар, ҳар бирингиз чўпонсиз ва ҳар бирингиз сўралувчисиз» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 5200-ҳадисНикоҳ китоби

Ҳар бирингиз чўпон (масъул)сиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагилар ҳақида сўралувчисиз. Амир чўпондир, киши ўз уй аҳли устида чўпондир, аёл эри ва боласининг уйи устида чўпондир. Бас, ҳар бирингиз…

Сунани Абу Довуд, 2928-ҳадисМерос китоби

Огоҳ бўлинглар! Ҳар бирингиз чўпондурсиз ва ҳар бирингиз қўл остидагилар ҳақида масъулдурсиз. Одамлар устидаги амир чўпондир ва улар ҳақида масъулдир. Эркак — уй аҳли устидан чўпондир ва улар ҳақида масъулдир.…

Саҳиҳи Муслим, 4724-ҳадисҲукумат китоби

Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз чўпондирсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан масъулдирсиз. Халқ устидаги амир чўпондир ва у ўз қўл остидагилардан масъулдир. Эркак киши ўз уй аҳли устида чўпондир ва у…

Саҳиҳул Бухорий, 2554-ҳадисҚул озод қилиш

Ҳар бирингиз чўпондир ва ўз қўл остидагилар(раийят) ҳақида масъулдир. Одамлар устидаги амир чўпондир ва улар ҳақида масъулдир. Киши ўз уй аҳли устида чўпондир ва улар ҳақида масъулдир. Аёл эрининг уйи ва…

Саҳиҳул Бухорий, 7138-ҳадисҲукм чиқариш

"Огоҳ бўлинглар, ҳар бирингиз чўпон (пойбонча), ва ҳар бирингиз ўз поймонасидан (қўл остидагилардан) масъулсиз. Одамлар узра (турган) имом — чўпон, у ўз поймонасидан масъул; киши ўз уй аҳли узра чўпон, у…

Саҳиҳул Бухорий, 2409-ҳадисҚарз китоби

Ҳар бирингиз чўпондир ва ўз қўл остидагилар(раийят) ҳақида масъулдир. Имом чўпондир ва ўз раийяти ҳақида масъулдир. Киши ўз оиласида чўпондир ва ўз раийяти ҳақида масъулдир. Аёл эрининг уйида чўпондир…