Саҳиҳул Бухорий — 5244-ҳадис

Никоҳ китоби · Узоқ сафардан кечаси тўсатдан келмаслик

5244-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مُقَاتِلٍ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا عَاصِمُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، أَنَّهُ سَمِعَ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ، يَقُولُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ إِذَا أَطَالَ أَحَدُكُمُ الْغَيْبَةَ فَلاَ يَطْرُقْ أَهْلَهُ لَيْلاً ‏"‏‏.‏

Муҳаммад ибн Муқотил, Абдуллаҳдан, у Осим ибн Сулаймондан, у Шаъбийдан ривоят қилади: У Жобир ибн Абдуллаҳни: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз (сафарда) узоқ ғойиб бўлса, аҳлига тунда (тўсатдан) келмасин» деганларини эшитди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам