Саҳиҳул Бухорий — 5243-ҳадис

Никоҳ китоби · Узоқ сафардан кечаси тўсатдан келмаслик

5243-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنَا آدَمُ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، حَدَّثَنَا مُحَارِبُ بْنُ دِثَارٍ، قَالَ سَمِعْتُ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَكْرَهُ أَنْ يَأْتِيَ الرَّجُلُ أَهْلَهُ طُرُوقًا‏.‏

Одам, Шуъбадан, у Муҳориб ибн Дисордан ривоят қилади: Жобир ибн Абдуллаҳни (розияллаҳу анҳу) эшитдим: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кишининг ўз аҳлига (узоқ сафардан) тунда (тўсатдан) келишини ёқтирмас эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 2776-ҳадисЖиҳод китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам киши (сафардан қайтиб) аҳли ёнига тунда кутилмаганда келишини ёқтирмас эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 1800-ҳадисУмра китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам (сафардан келганида) аҳли (оиласи)га тўсатдан (тунда) кирмас эди, фақат эрта тонгда ёки кечки пайтда кирар эди.

Саҳиҳи Муслим, 4962-ҳадисҲукумат китоби

ки, Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам аҳли оиласининг олдига кечаси (кутилмаганда) кирмас эдилар, балки уларнинг олдига эрталаб ёки кечқурун келар эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 1801-ҳадисУмра китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам (кишининг) аҳли (оиласи)га кечаси тўсатдан киришдан қайтарди.

Саҳиҳул Бухорий, 889-ҳадисЖума намози

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кечаси (намозга) турсалар, оғизларини мисвок билан ишқалар (тозалар) эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 1124-ҳадисТаҳажжуд намози

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам оғриб қолдилар, бир ёки икки кеча (таҳажжудга) турмадилар.