Саҳиҳул Бухорий — 5254-ҳадис

Талоқ китоби · Эрнинг хотинига талоқни юзма-юз айтиши

5254-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Талоқ китоби

حَدَّثَنَا الْحُمَيْدِيُّ، حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ، حَدَّثَنَا الأَوْزَاعِيُّ، قَالَ سَأَلْتُ الزُّهْرِيَّ أَىُّ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم اسْتَعَاذَتْ مِنْهُ قَالَ أَخْبَرَنِي عُرْوَةُ عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ أَنَّ ابْنَةَ الْجَوْنِ لَمَّا أُدْخِلَتْ عَلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَدَنَا مِنْهَا قَالَتْ أَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْكَ‏.‏ فَقَالَ لَهَا ‏ "‏ لَقَدْ عُذْتِ بِعَظِيمٍ، الْحَقِي بِأَهْلِكِ ‏"‏‏.‏ قَالَ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ رَوَاهُ حَجَّاجُ بْنُ أَبِي مَنِيعٍ عَنْ جَدِّهِ عَنِ الزُّهْرِيِّ أَنَّ عُرْوَةَ أَخْبَرَهُ أَنَّ عَائِشَةَ قَالَتْ‏.‏

Ҳумайдий, Валиддан, у Авзоийдан ривоят қилади: Мен Зуҳрийдан: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг қайси завжаси ундан паноҳ тилади? деб сўрадим. У: Менга Урва Оишадан (розияллаҳу анҳо) хабар берди: Жавннинг қизи Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига киритилганида ва у киши унга яқинлашганида, у: Сендан Аллаҳга паноҳ тилайман, деди. У унга: «Сен (ҳақиқатан) улуғ (зот)дан паноҳ тиладинг. Аҳлингга қўшил» дедилар, деди. Абу Абдуллаҳ (Бухорий): Буни Ҳажжож ибн Абу Маниъ бобосидан, у Зуҳрийдан: Урва унга хабар берди, Оиша айтди (деб) ривоят қилди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам