حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنِ الْحَكَمِ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ، عَنِ الأَسْوَدِ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ قَالَتْ لَمَّا أَرَادَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَنْفِرَ إِذَا صَفِيَّةُ عَلَى باب خِبَائِهَا كَئِيبَةً، فَقَالَ لَهَا " عَقْرَى ـ أَوْ حَلْقَى ـ إِنَّكِ لَحَابِسَتُنَا أَكُنْتِ أَفَضْتِ يَوْمَ النَّحْرِ ". قَالَتْ نَعَمْ. قَالَ " فَانْفِرِي إِذًا ".
Сулаймон ибн Ҳарб, Шуъбадан, у Ҳакамдан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) ривоят қилади: У: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам (Маккадан) жўнамоқчи бўлганларида, мана Сафия ўз чодири эшигида ғамгин (турарди). У унга: «Ақро — ёки ҳалқо (сочинг юлинсин/касал бўлсин дегандек) — сен бизни тўсиб (ушлаб) қолувчисан-ку. Сен қурбонлик куни ифоза (товофини) қилган эдингми?» дедилар. У: Ҳа, деди. У: «Унда жўна (чиқавер)» дедилар.