وَسَمِعْتُ زَيْنَبَ ابْنَةَ أُمِّ سَلَمَةَ، تُحَدِّثُ عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " لاَ يَحِلُّ لاِمْرَأَةٍ مُسْلِمَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُحِدَّ فَوْقَ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ، إِلاَّ عَلَى زَوْجِهَا أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا ".
Зайнаб бинти Умму Саламани Умму Ҳабибадан айтиб бераётганини эшитдим: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Аллаҳга ва охират кунига иймон келтирган мусулмон аёлга бир (ўлик) учун уч кундан ортиқ ҳидод тутиши ҳалол эмас, фақат эри учун тўрт ой ўн кун» дедилар.