Саҳиҳул Бухорий — 5479-ҳадис

Ов ва сўйиш · Тош отиш ва ўқ соққаси

5479-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ов ва сўйиш

حَدَّثَنَا يُوسُفُ بْنُ رَاشِدٍ، حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، وَيَزِيدُ بْنُ هَارُونَ ـ وَاللَّفْظُ لِيَزِيدَ ـ عَنْ كَهْمَسِ بْنِ الْحَسَنِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مُغَفَّلٍ، أَنَّهُ رَأَى رَجُلاً يَخْذِفُ فَقَالَ لَهُ لاَ تَخْذِفْ فَإِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الْخَذْفِ ـ أَوْ كَانَ يَكْرَهُ الْخَذْفَ ـ وَقَالَ ‏ "‏ إِنَّهُ لاَ يُصَادُ بِهِ صَيْدٌ وَلاَ يُنْكَى بِهِ عَدُوٌّ، وَلَكِنَّهَا قَدْ تَكْسِرُ السِّنَّ وَتَفْقَأُ الْعَيْنَ ‏"‏‏.‏ ثُمَّ رَآهُ بَعْدَ ذَلِكَ يَخْذِفُ فَقَالَ لَهُ أُحَدِّثُكَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ نَهَى عَنِ الْخَذْفِ‏.‏ أَوْ كَرِهَ الْخَذْفَ، وَأَنْتَ تَخْذِفُ لاَ أُكَلِّمُكَ كَذَا وَكَذَا‏.‏

Юсуф ибн Рошид, Вакиъ ва Язид ибн Ҳорундан — лафз Язиддники — улар Каҳмас ибнул Ҳасандан, у Абдуллаҳ ибн Бурайдадан, у Абдуллаҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилади: У бир кишини хазф (кичик тош отиш) қилаётганини кўриб, унга: Хазф қилма, чунки Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам хазфдан қайтардилар — ёки хазфни ёқтирмас эдилар — ва: «У билан на ов овланади, на душман жароҳатланади, лекин у тишни синдирар ва кўзни чиқарар (оқизар)» дедилар, деди. Сўнг у (киши)ни бундан кейин (яна) хазф қилаётганини кўриб, унга: Мен сенга Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан — у хазфдан қайтарганларини ёки хазфни ёқтирмаганларини айтяпман, сен эса хазф қиляпсан! Мен сен билан шундай-шундай (гаплашмайман) сўзлашмайман, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 5052-ҳадисОв ва таом

У душманни жароҳатламайди ва овни ўлдирмайди, балки тишни синдиради ва кўзни ўйиб чиқаради У душманни жароҳатламайди кўзни ўйиб чиқаради

Сунани Абу Довуд, 5270-ҳадисОдоб китоби

Албатта у на овни овлайди, на душманга зарба беради, балки фақат кўзни кўр қилади ва тишни синдиради.

Саҳиҳул Бухорий, 6220-ҳадисОдоб китоби

Албатта у (хазф) на овни ўлдиради, на душманни ярадор қилади; у эса кўзни ўяди (кўр қилади) ва тишни синдиради

Саҳиҳи Муслим, 4238-ҳадисНазр китоби

Назр бирор нарсани олдинга келтирмайди ва орқага ҳам сурмайди, фақат у билан бахилдан мол чиқарилади, холос

Сунани Абу Довуд, 1848-ҳадисҲаж китоби

Илон, чаён, фувайсиқа (сичқон), қарғага отади-ю лекин уни ўлдирмайди, тишловчи ит, қарчиғай ва ҳужум қилувчи йиртқич

Саҳиҳул Бухорий, 1455-ҳадисЗакот китоби

Закотда қариб кетган (мол), айбли (касал-майиб) мол ва (эркак) така чиқарилмайди (берилмайди), фақат закот йиғувчи хоҳласа бундан мустасно