Саҳиҳул Бухорий — 5593-ҳадис

Ичимликлар китоби · Пайғамбарнинг идишлардан кейин рухсат бергани

5593-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ичимликлар китоби

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ أَبِي مُسْلِمٍ الأَحْوَلِ، عَنْ مُجَاهِدٍ، عَنْ أَبِي عِيَاضٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو ـ رضى الله عنهما ـ قَالَ لَمَّا نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنِ الأَسْقِيَةِ قِيلَ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم لَيْسَ كُلُّ النَّاسِ يَجِدُ سِقَاءً فَرَخَّصَ لَهُمْ فِي الْجَرِّ غَيْرِ الْمُزَفَّتِ‏.‏

Али ибн Абдуллаҳ, Суфёндан, у Сулаймон ибн Абу Муслим Аҳвалдан, у Мужоҳиддан, у Абу Иёздан, у Абдуллаҳ ибн Амрдан (розияллаҳу анҳумо) ривоят қилади: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам мешлардан (бошқа идишларни) қайтарганларида, Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга: Ҳамма одам ҳам меш топмайди-ку, дейилди. Шунда у киши уларга смола сурилмаган кузада (ичимлик тайёрлашга) рухсат бердилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 5210-ҳадисИчимликлар китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам идишларда набиз қилишдан қайтарганларида, улар: ‹Ҳамма одам (меш) топа олмайди›, дейишди. Шунда уларга қатрон сурилмаган кўзада (набиз қилишга) рухсат бердилар.

Сунани Абу Довуд, 3137-ҳадисЖаноза китоби

ки: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам Ҳамзанинг ёнидан ўтдилар, у эса (аъзолари кесилиб) маслсиқланган эди. Ва у киши шаҳидлардан ундан бошқа ҳеч кимга (жаноза) намози ўқимадилар.

Саҳиҳи Муслим, 5204-ҳадисИчимликлар китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам кузадан, ичи смола билан мойланган идишдан ва нақирдан қайтардилар. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ўзлари учун набиз тайёрланадиган бирор нарса топмаганларида, у киши…

Саҳиҳул Бухорий, 6608-ҳадисТақдир китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) назрдан қайтарди ва: "Албатта у (назр) бирор нарсани қайтармайди, фақат у билан бахилдан (мол) чиқарилади, холос" деди.

Саҳиҳул Бухорий, 5602-ҳадисИчимликлар китоби

У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам хурмо билан ярим пишган хурмони, хурмо билан майизни (бир идишда) жамлашдан қайтардилар; уларнинг ҳар бири алоҳида набийз (ичимлик) қилинсин, деди.

Саҳиҳул Бухорий, 6693-ҳадисҚасам ва назр

): Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) назрдан қайтарди ва: "Албатта у бирор нарсани қайтармайди, лекин у билан бахилдан (мол) чиқарилади" деди.