حَدَّثَنَا مُسْلِمٌ، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، حَدَّثَنَا قَتَادَةُ، عَنْ أَنَسٍ ـ رضى الله عنه ـ قَالَ إِنِّي لأَسْقِي أَبَا طَلْحَةَ وَأَبَا دُجَانَةَ وَسُهَيْلَ ابْنَ الْبَيْضَاءِ خَلِيطَ بُسْرٍ وَتَمْرٍ إِذْ حُرِّمَتِ الْخَمْرُ، فَقَذَفْتُهَا وَأَنَا سَاقِيهِمْ وَأَصْغَرُهُمْ، وَإِنَّا نَعُدُّهَا يَوْمَئِذٍ الْخَمْرَ. وَقَالَ عَمْرُو بْنُ الْحَارِثِ حَدَّثَنَا قَتَادَةُ سَمِعَ أَنَسًا.
Муслим, Ҳишомдан: Бизга Қатода, у Анасдан (розияллаҳу анҳу) айтиб берди: У: Мен Абу Талҳа, Абу Дужона ва Суҳайл ибнул Байзога ярим пишган хурмо ва хурмо аралашмаси (ичимлик)ни ичирар эдим, шу пайт хамр ҳаром қилинди. Мен уни тўкиб ташладим — мен уларнинг соқийси ва энг кичиги эдим — биз уни ўша кунлари хамр деб ҳисоблар эдик, деди. Амр ибнул Ҳорис: Бизга Қатода айтиб берди, у Анасни эшитди (деди).