Саҳиҳул Бухорий — 5613-ҳадис

Ичимликлар китоби · Сутни сув билан аралаштириш

5613-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Ичимликлар китоби

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مُحَمَّدٍ، حَدَّثَنَا أَبُو عَامِرٍ، حَدَّثَنَا فُلَيْحُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْحَارِثِ، عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ ـ رضى الله عنهما ـ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَى رَجُلٍ مِنَ الأَنْصَارِ وَمَعَهُ صَاحِبٌ لَهُ فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ إِنْ كَانَ عِنْدَكَ مَاءٌ بَاتَ هَذِهِ اللَّيْلَةَ فِي شَنَّةٍ، وَإِلاَّ كَرَعْنَا ‏"‏‏.‏ قَالَ وَالرَّجُلُ يُحَوِّلُ الْمَاءَ فِي حَائِطِهِ ـ قَالَ ـ فَقَالَ الرَّجُلُ يَا رَسُولَ اللَّهِ عِنْدِي مَاءٌ بَائِتٌ فَانْطَلِقْ إِلَى الْعَرِيشِ ـ قَالَ ـ فَانْطَلَقَ بِهِمَا، فَسَكَبَ فِي قَدَحٍ، ثُمَّ حَلَبَ عَلَيْهِ مِنْ دَاجِنٍ لَهُ ـ قَالَ ـ فَشَرِبَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ثُمَّ شَرِبَ الرَّجُلُ الَّذِي جَاءَ مَعَهُ‏.‏

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам Ансордан бир кишининг олдига кирдилар, у киши билан бирга бир дўсти ҳам бор эди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам унга: «Агар сенда бу кеча мешда тунаган сув бўлса (яхши), акс ҳолда (дарёдан) лаблаб ичамиз» дедилар. У киши боғида сувни (ариқдан ариққа) бурар эди. У киши: Эй Расулуллаҳ, менда тунаган сув бор, сўрига (чайла) юринг, деди. Сўнг у иккисини (бошлаб) борди, бир қадаҳга (сув) қуйди, сўнг унга ўз уй (боқилган) қўйидан сут соғди. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ичдилар, сўнг у билан бирга келган киши ичди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 5621-ҳадисИчимликлар китоби

Агар сенда бу кеча мешда тунаган сув бўлса (яхши), акс ҳолда (дарёдан) лаблаб ичамиз

Сунани Абу Довуд, 3724-ҳадисИчимликлар китоби

Агар олдингда бу кечани мешда ўтказган (қолган) сув бўлса (уни бер), бўлмаса, оғзимизни қўйиб (оқар сувдан) ичамиз Йўқ, менде мешда ўтказган сув бор

Сунани Насоий, 5680-ҳадисИчимликлар китоби

Биз хурмони эрталаб намлаймиз ва уни кечқурун ичамиз, кечқурун намлаймиз ва эрталаб ичамиз. Мен маст қилувчини ҳалол қилмайман, агар у нон бўлса ҳам, агар у сув бўлса ҳам,

Сунани Насоий, 4031-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Бизнинг бир тўда туяларимиз олдига чиқиб, уларнинг сутларидан ичсангиз (яхши бўларди), ...ва сийдикларидан ҳам,

Сунани Насоий, 5641-ҳадисИчимликлар китоби

Кечқурун набиз тайёрла, эрталаб уни ич ва оғзини боғлаб қўй,

Сунани Насоий, 4030-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

Бизнинг туяларимиз олдига чиқиб, уларнинг сутларидан ичсангиз (яхши бўларди), ...ва сийдикларидан ҳам,