Саҳиҳул Бухорий — 5850-ҳадис

Кийим китоби · Сибтий ва бошқа оёқ кийимлар

5850-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Кийим китоби

حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ، حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، عَنْ سَعِيدٍ أَبِي مَسْلَمَةَ، قَالَ سَأَلْتُ أَنَسًا أَكَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي فِي نَعْلَيْهِ قَالَ نَعَمْ‏.‏

Сулаймон ибн Ҳарб, Ҳаммоддан, у Саид Абу Масламадан ривоят қилади: У: Мен Анасдан: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам наълайн(оёқ кийим)ларида намоз ўқир эдиларми? деб сўрадим. У: Ҳа, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 6263-ҳадисИжозат сўраш

У: Мен Анасдан: Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ичида мусофаҳа (қўл олишиш) бормиди? дедим. У: Ҳа, деди.

Саҳиҳи Муслим, 1236-ҳадисМасжидлар китоби

Мен Анас ибн Моликга: "Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) икки наъл (поябзал)да намоз ўқир эдими?" дедим. У: "Ҳа" деди.

Саҳиҳул Бухорий, 5894-ҳадисКийим китоби

У: Мен Анасдан: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам хизоб (сочни бўяш) қилдиларми? деб сўрадим. У: У киши — озгинадан бошқа — оқарган (соч)га етмадилар (кам оқарган эдилар), деди.

Сунани Абу Довуд, 1465-ҳадисВитр намози ҳукмлари

мен Анасдан Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг қироатлари ҳақида сўрадим. У: «У зот (чўзиладиган ҳарфларни) чўзиб ўқир эдилар» деди.

Саҳиҳул Бухорий, 5895-ҳадисКийим китоби

У: Анасдан Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг хизоби ҳақида сўралди. У: У киши хизоб қиладиган (даражага) етмадилар; агар хоҳласам, соқолларидаги оқ тукларни санаб (чиқар) олар эдим (шунча оз эди), деди.

Саҳиҳул Бухорий, 5045-ҳадисҚуръан фазилатлари

Мен Анас ибн Моликдан Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг қироати ҳақида сўрадим. У: У киши (мадд жойларни) чўзиб ўқирдилар, деди.