Саҳиҳул Бухорий — 5861-ҳадис

Кийим китоби · Бўйра ва шунга ўхшашда ўтириш

5861-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Кийим китоби

حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ أَبِي بَكْرٍ، حَدَّثَنَا مُعْتَمِرٌ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَحْتَجِرُ حَصِيرًا بِاللَّيْلِ فَيُصَلِّي، وَيَبْسُطُهُ بِالنَّهَارِ فَيَجْلِسُ عَلَيْهِ، فَجَعَلَ النَّاسُ يَثُوبُونَ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَيُصَلُّونَ بِصَلاَتِهِ حَتَّى كَثُرُوا فَأَقْبَلَ فَقَالَ ‏ "‏ يَا أَيُّهَا النَّاسُ خُذُوا مِنَ الأَعْمَالِ مَا تُطِيقُونَ، فَإِنَّ اللَّهَ لاَ يَمَلُّ حَتَّى تَمَلُّوا، وَإِنَّ أَحَبَّ الأَعْمَالِ إِلَى اللَّهِ مَا دَامَ وَإِنْ قَلَّ ‏"‏‏.‏

Муҳаммад ибн Абу Бакр, Муътамирдан, у Убайдуллаҳдан, у Саид ибн Абу Саиддан, у Абу Салама ибн Абдураҳмондан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) ривоят қилади: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кечаси бўйрадан (ўзларига) ҳужра (тўсиқ) ясар ва намоз ўқир, кундузи уни ёйиб, устида ўтирар эдилар. Одамлар Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига (йиғилиб) қайта бошладилар ва у кишининг намози билан (бирга) ўқий бошладилар, ҳатто кўпайиб кетдилар. У киши юзланиб: «Эй инсонлар, амаллардан кучингиз етадиганини олинглар (қилинглар), чунки Аллаҳ сизлар зерикмагунча (савоб беришдан) зерикмайди (тўхтамайди). Албатта Аллаҳга энг севимли амал — кам бўлса ҳам, давомли бўлганидир» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 1827-ҳадисМусофир намози

Эй одамлар, сизларга амаллардан — уддасидан чиқадиганини (таоқат қиладиганини) қилинг; чунки Аллаҳ — сизлар зерикмагунча — зерикмас; ва Аллаҳга амалларнинг энг севимлиси — унга давом (мувозабат) қилинганидир, гарчи…

Сунани Абу Довуд, 1368-ҳадисНафл намозлар

Амалдан кучингиз етадиганини бажаринг, чунки Аллаҳ сиз толиққунингизча (савоб беришдан) толиқмайди. Аллаҳга энг севимли амал — оз бўлса ҳам, давомий бўлганидир.

Саҳиҳи Муслим, 2723-ҳадисРўза китоби

Амаллардан ўзингиз қодир бўладиганини олинглар; чунки Аллаҳ сиз зерикмагунингизча (савобингиз узилишидан) зерикмайди Аллаҳга энг севимли амел — эгаси унга давом этган(уни доимий қилган) амел, гарчи у оз бўлса ҳам

Сунани Насоий, 1642-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

Бу ким? Фалончи, у ухламайди. Бас қилинг! Сизлар қувватингиз етадиган амални қилинглар, чунки Аллаҳга қасамки, Аллаҳ, азза ва жалла, сизлар зерикмагунингизча (савоб беришдан) зерикмайди. Лекин Унга диннинг энг…

Саҳиҳул Бухорий, 1970-ҳадисРўза китоби

Амалдан тоқатингиз етганча(сини) олинг, чунки Аллаҳ сиз толиқмагунча (савоб беришдан) толиқмайди (чарчамайди). Набий соллаллаҳу алайҳи васалламга намоздан энг севимлиси — унга давом этилган (доимий) намоздир,…

Саҳиҳул Бухорий, 43-ҳадисИймон китоби

Бу ким? Фалон аёл, Тўхта! Тоқат қила оладиган (амал)ни илинглар. Аллаҳга қасамки, сизлар зерикмагунингизча Аллаҳ (савоб беришдан) зерикмайди,