Саҳиҳул Бухорий — 6033-ҳадис

Одоб китоби · Гўзал хулқ, саховат ва бахилликнинг ёмонлиги

6033-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَوْنٍ، حَدَّثَنَا حَمَّادٌ ـ هُوَ ابْنُ زَيْدٍ ـ عَنْ ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَحْسَنَ النَّاسِ وَأَجْوَدَ النَّاسِ وَأَشْجَعَ النَّاسِ، وَلَقَدْ فَزِعَ أَهْلُ الْمَدِينَةِ ذَاتَ لَيْلَةٍ فَانْطَلَقَ النَّاسُ قِبَلَ الصَّوْتِ، فَاسْتَقْبَلَهُمُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم قَدْ سَبَقَ النَّاسَ إِلَى الصَّوْتِ وَهْوَ يَقُولُ ‏"‏ لَنْ تُرَاعُوا، لَنْ تُرَاعُوا ‏"‏‏.‏ وَهْوَ عَلَى فَرَسٍ لأَبِي طَلْحَةَ عُرْىٍ مَا عَلَيْهِ سَرْجٌ، فِي عُنُقِهِ سَيْفٌ فَقَالَ ‏"‏ لَقَدْ وَجَدْتُهُ بَحْرًا ‏"‏‏.‏ أَوْ ‏"‏ إِنَّهُ لَبَحْرٌ ‏"‏‏.‏

Амр ибн Авн, Ҳаммод ибн Зайддан, у Собитдан, у Анасдан ривоят қилади: У: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг гўзали, энг сахийси ва энг ботири (жасури) эдилар. Бир кеча Мадина аҳли чўчиб (қўрқиб) кетди, одамлар товуш томон (йўлга) чиқдилар. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам уларни кутиб олдилар — у киши одамлардан олдин товушга (етиб) борган эдилар ва: «Қўрқманглар, қўрқманглар» дер эдилар. У киши Абу Талҳанинг отида — эгарсиз, яланг (от) устида, бўйнларида қилич (билан) — эдилар. У: «Мен уни (отни) денгиздек (чопқир) топдйм» — ёки: «Албатта у денгиз(дек)дир» дедилар, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам