Саҳиҳул Бухорий — 6158-ҳадис

Одоб китоби · Заъаму (гўё деб гумон қилишди) ибораси

6158-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْلَمَةَ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ أَبِي النَّضْرِ، مَوْلَى عُمَرَ بْنِ عُبَيْدِ اللَّهِ أَنَّ أَبَا مُرَّةَ، مَوْلَى أُمِّ هَانِئٍ بِنْتِ أَبِي طَالِبٍ أَخْبَرَهُ أَنَّهُ، سَمِعَ أَمَّ هَانِئٍ بِنْتَ أَبِي طَالِبٍ، تَقُولُ ذَهَبْتُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم عَامَ الْفَتْحِ فَوَجَدْتُهُ يَغْتَسِلُ، وَفَاطِمَةُ ابْنَتُهُ تَسْتُرُهُ، فَسَلَّمْتُ عَلَيْهِ، فَقَالَ ‏"‏ مَنْ هَذِهِ ‏"‏‏.‏ فَقُلْتُ أَنَا أُمُّ هَانِئٍ بِنْتُ أَبِي طَالِبٍ‏.‏ فَقَالَ ‏"‏ مَرْحَبًا بِأُمِّ هَانِئٍ ‏"‏‏.‏ فَلَمَّا فَرَغَ مِنْ غَسْلِهِ قَامَ فَصَلَّى ثَمَانِيَ رَكَعَاتٍ، مُلْتَحِفًا فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ زَعَمَ ابْنُ أُمِّي أَنَّهُ قَاتِلٌ رَجُلاً قَدْ أَجَرْتُهُ فُلاَنُ بْنُ هُبَيْرَةَ‏.‏ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏"‏ قَدْ أَجَرْنَا مَنْ أَجَرْتِ يَا أُمَّ هَانِئٍ ‏"‏‏.‏ قَالَتْ أُمُّ هَانِئٍ وَذَاكَ ضُحًى‏.‏

Абдуллаҳ ибн Маслама, Моликдан, у Умар ибн Убайдуллаҳнинг озоди Абун Назрдан ривоят қилади: Умму Ҳони бинти Абу Толибнинг озоди Абу Мурра унга хабар берди: У Умму Ҳони бинти Абу Толибни шундай деяётганини эшитди: Мен фатҳ (Макка фатҳи) йили Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг олдига бордим ва у кишини ғусл қилаётган, қизи Фотима у кишини тўсиб (парда тутиб) турган ҳолда топдйм. Мен у кишига салом бердйм. У: «Бу ким?» дедилар. Мен: Мен — Умму Ҳони бинти Абу Толибман, дедим. У: «Умму Ҳони(га) марҳаба (хуш келибсиз)» дедилар. Ғуслдан фариг бўлганларида, туриб, бир кийимга ўранган ҳолда саккиз ракъат (намоз) ўқидилар. (Намоздан) бўшаганларида, мен: Эй Расулуллаҳ, онамнинг ўғли (Али) мен паноҳ берган бир кишини — фалон ибн Ҳубайрани — ўлдирмоқчи эмиш, дедим. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Биз сен паноҳ берган кишига паноҳ бердик, эй Умму Ҳони» дедилар. Умму Ҳони: Бу — чошгоҳ пайти эди, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам