Саҳиҳул Бухорий — 6206-ҳадис

Одоб китоби · Аллаҳга энг ёмон кўринган исмлар

6206-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي الزِّنَادِ، عَنِ الأَعْرَجِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، رِوَايَةً قَالَ ‏ "‏ أَخْنَعُ اسْمٍ عِنْدَ اللَّهِ ـ وَقَالَ سُفْيَانُ غَيْرَ مَرَّةٍ أَخْنَعُ الأَسْمَاءِ عِنْدَ اللَّهِ ـ رَجُلٌ تَسَمَّى بِمَلِكِ الأَمْلاَكِ ‏"‏‏.‏ قَالَ سُفْيَانُ يَقُولُ غَيْرُهُ تَفْسِيرُهُ شَاهَانْ شَاهْ‏.‏

Али ибн Абдуллаҳ, Суфёндан, у Абуз Зиноддан, у Аъраждан, у Абу Ҳурайрадан ривоят (қилиб) айтиб берди: У: «Аллаҳ ҳузурида энг паст исм — Суфён бир неча бор: Аллаҳ ҳузурида энг паст исмлар — деди — ўзини Маликул Амлок деб атаган кишидир» дедилар. Суфён: Бошқаси: Унинг тафсири (форсчада) «Шоҳаншоҳ»дир, дейди, деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам