Саҳиҳул Бухорий — 6224-ҳадис

Одоб китоби · Аксирган кишига қандай дуо қилинади

6224-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Одоб китоби

حَدَّثَنَا مَالِكُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ أَبِي سَلَمَةَ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ دِينَارٍ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ‏.‏ وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ يَرْحَمُكَ اللَّهُ‏.‏ فَإِذَا قَالَ لَهُ يَرْحَمُكَ اللَّهُ‏.‏ فَلْيَقُلْ يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ ‏"‏‏.‏

Молик ибн Исмоил, Абдулазиз ибн Абу Саламадан: Бизга Абдуллаҳ ибн Динор, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу), у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан хабар берди: «Сизлардан бирингиз аксирса, Алҳамдулиллаҳ, десин; унга биродари ёки дўсти: Ярҳамукаллаҳ (Аллаҳ сенга раҳм қилсин), десин. Унга Ярҳамукаллаҳ деганида, у: Яҳдикумуллаҳ ва юслиҳу балакум (Аллаҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ҳолингизни яхшиласин), десин» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 5033-ҳадисОдоб китоби

Сизлардан бирингиз акса урганида ‹Алҳамдулиллаҳи ало кулли ҳол› десин, биродари ёки шериги эса ‹Ярҳамукаллаҳ› десин, у эса ‹Яҳдийкумуллаҳ ва юслиҳу болакум› десин.

Сунани Термизий, 2741-ҳадисОдоб китоби

Бирингиз акса урганда: ‹Алҳамдулиллаҳи ала кулли ҳол (Ҳар ҳолатда Аллаҳга ҳамд бўлсин),› десин. Унга жавоб қайтарувчи эса: ‹Ярҳамукаллаҳ (Аллаҳ сенга раҳм қилсин),› десин. Сўнг у (акса урган киши): ‹Яҳдикумуллаҳу…

Сунани Абу Довуд, 5003-ҳадисОдоб китоби

Сизлардан бирингиз ҳазиллашиб ҳам, жиддий ҳам биродарининг нарсасини олмасин. ҳазиллашиб ҳам, жиддий ҳам Ким биродарининг таёғини олса, уни қайтариб берсин. ибн Язид Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам айтди

Сунани Абу Довуд, 931-ҳадисНамоз китоби

Акса урганингда Аллаҳга ҳамд айт, агар акса урган киши акса уриб Аллаҳга ҳамд айтса, сен ‹Ярҳамукаллаҳ› деб айт. Ярҳамукаллаҳ Гапирган ким? Албатта намоз Қуръан тиловати ва Аллаҳ жалла ва аззанинг зикри учундир, сен…

Сунани Термизий, 2728-ҳадисИзн сўраш китоби

Эй Расулуллаҳ, биздан бири ўз биродари ёки дўсти билан учрашганда унга таъзим (эгилиб салом) қиладими? Йўқ, Уни қучоқлаб ўпадими? Йўқ, Қўлини олиб, қўл бериб кўришадими? Ҳа,

Саҳиҳул Бухорий, 3229-ҳадисЯратилиш бошланиши

Албатта, сизлардан бирингиз — намоз уни ушлаб турар экан — намозда (саналади); малоикалар эса: ‹Аллаҳим, уни мағфират қил ва унга раҳм қил›, дейдилар — токи у намозидан турмаса ёки таҳорати бузилмаса