Саҳиҳул Бухорий — 6405-ҳадис

Дуо китоби · Тасбиҳнинг фазли

6405-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Дуо китоби

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْلَمَةَ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ سُمَىٍّ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ مَنْ قَالَ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ‏.‏ فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ، وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ ‏"‏‏.‏

Абдуллаҳ ибн Маслама, Моликдан, у Сумаййдан, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайрадан (розияллаҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта: Субҳаналлаҳи ва биҳамдиҳи, деса, унинг хатолари — денгиз кўпигидек (кўп) бўлса ҳам — тўкилади (кечилади)» дедилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 1354-ҳадисСаҳв китоби

Ким бомдод намозининг ортидан юз марта тасбеҳ айтса (Субҳаналлаҳ деса) ва юз марта таҳлил айтса (Ло илаҳа иллаллаҳ деса), унинг гуноҳлари, гарчи денгиз кўпиклича бўлса-да, кечирилади,

Сунани Термизий, 3466-ҳадисДуолар китоби

ки), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким юз марта «Субҳаналлаҳ ва биҳамдиҳи» (Аллаҳ покдир ва Унга ҳамд билан) деса, гуноҳлари, гарчи денгиз кўпигича бўлса-да, кечирилади,» дедилар. Абу Исо (Термизий)…

Саҳиҳул Бухорий, 6403-ҳадисДуо китоби

Ким бир кунда юз марта: Ла илаҳа иллаллаҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодир, деса, унга ўн қул (боши озод қилган)дек (савоб) бўлади, унга юз яхшилик ёзилади,…

Сунани Абу Довуд, 5091-ҳадисОдоб китоби

Ким тонгда юз марта ‹Субҳаналлаҳил-азими ва биҳамдиҳи› деса, кечда ҳам шундай қилса, халқдан ҳеч ким у келтирганга ўхшаш нарса билан келолмайди

Саҳиҳи Муслим, 6843-ҳадисЗикр, дуо ва тавба китоби

Ким тонгги пайтда ва кечки пайтда юз марта: ‹Субҳаналлаҳи ва биҳамдиҳи› деса, қиёмат кунида ҳеч ким у келтирган нарсадан афзалроқ нарса келтирмайди, фақат у айтган каби айтган ёки ундан зиёда қилган кишигина…

Саҳиҳул Бухорий, 3293-ҳадисЯратилиш бошланиши

Ким бир кунда юз марта: ‹Ло илаҳа иллаллаҳ, ваҳдаҳу ло шарика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр (Аллаҳдан ўзга илоҳ йўқ, ёлғиз Ўзи, шериги йўқ, мулк Уники, ҳамд Уники, У ҳар…