Саҳиҳул Бухорий — 6477-ҳадис

Қалб юмшатиш · Тилни сақлаш

6477-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Қалб юмшатиш

حَدَّثَنِي إِبْرَاهِيمُ بْنُ حَمْزَةَ، حَدَّثَنِي ابْنُ أَبِي حَازِمٍ، عَنْ يَزِيدَ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ عِيسَى بْنِ طَلْحَةَ التَّيْمِيِّ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ إِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مَا يَتَبَيَّنُ فِيهَا، يَزِلُّ بِهَا فِي النَّارِ أَبْعَدَ مِمَّا بَيْنَ الْمَشْرِقِ ‏"‏‏.‏

Абу Ҳурайра Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай деганларини эшитди: "Албатта банда бир калима (сўз) гапирадики, унга (оқибатига) эътибор бермайди, шу (сўз) сабабли машриқ билан мағрибнинг орасидан узоқроқ (масофада) дўзахга тойиб кетади."

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 7482-ҳадисЗуҳд ва қалб юмшатиш

Албатта банда шундай бир сўзни сўзлайдики, унда нима борлигини ўзи ҳам аниқ билмайди, аммо у туфайли машриқ билан мағриб орасидан ҳам узоқроқ масофага дўзахга қулаб кетади.

Саҳиҳи Муслим, 7481-ҳадисЗуҳд ва қалб юмшатиш

Албатта банда шундай бир сўзни сўзлайдики, у туфайли машриқ билан мағриб орасидан ҳам узоқроқ масофага дўзахга тушиб кетади.

Саҳиҳул Бухорий, 6478-ҳадисҚалб юмшатиш

"Албатта банда Аллаҳнинг розилигидан бўлган бир калима гапирадики, унга аҳамият бермайди — Аллаҳ шу сабаб унинг даражаларини кўтаради. Ва албатта банда Аллаҳнинг ғазабидан бўлган бир калима гапирадики, унга…

Саҳиҳул Бухорий, 6490-ҳадисҚалб юмшатиш

"Сиздан бирингиз молда ва хилқатда (жисмда) ўзидан устун қўйилган кишига қараганда, ўзидан паст бўлган кишига қарасин."

Сунани Абу Довуд, 4868-ҳадисОдоб китоби

Киши бир гапни айтиб, сўнг атрофга қараса (бошқалар эшитмаслигини хоҳласа), у (гап) омонатдир.

Саҳиҳул Бухорий, 7054-ҳадисФитналар китоби

"Ким ўз амиридан ёқтирмайдиган бирор нарсани кўрса, унга сабр қилсин, чунки ким жамоадан бир қарич ажраб, ўлса — албатта жоҳилият ўлими билан ўлади."