حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا غُنْدَرٌ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ النُّعْمَانِ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ قَامَ فِينَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَخْطُبُ فَقَالَ " إِنَّكُمْ مَحْشُورُونَ حُفَاةً عُرَاةً {كَمَا بَدَأْنَا أَوَّلَ خَلْقٍ نُعِيدُهُ} الآيَةَ، وَإِنَّ أَوَّلَ الْخَلاَئِقِ يُكْسَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِبْرَاهِيمُ، وَإِنَّهُ سَيُجَاءُ بِرِجَالٍ مِنْ أُمَّتِي، فَيُؤْخَذُ بِهِمْ ذَاتَ الشِّمَالِ. فَأَقُولُ يَا رَبِّ أُصَيْحَابِي. فَيَقُولُ إِنَّكَ لاَ تَدْرِي مَا أَحْدَثُوا بَعْدَكَ. فَأَقُولُ كَمَا قَالَ الْعَبْدُ الصَّالِحُ {وَكُنْتُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا مَا دُمْتُ فِيهِمْ} إِلَى قَوْلِهِ {الْحَكِيمُ} قَالَ فَيُقَالُ إِنَّهُمْ لَمْ يَزَالُوا مُرْتَدِّينَ عَلَى أَعْقَابِهِمْ ".
Ибн Аббос айтди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бизнинг орамизда туриб хутба қилди ва деди: "Албатта сизлар ялангоёқ, яланғоч маҳшар қилинасизлар — Дастлаб қандай яратган бўлсак, шундай қайтарамизъ (оят). Албатта махлуқотлардан қиёмат кунида биринчи кийинтириладигани — Иброҳимдир. Албатта умматимдан баъзи кишилар келтирилади, улар чап томонга (дўзахга) олиб кетилади. Мен: Ей Роббим, менинг ашобларим (саҳобаларим)! дейман. У: Сен улардан кейин нима (бидъат) қилганларини билмайсанъ дейди. Мен солиҳ банда (Исо) айтгани каби: Мен уларнинг ичида бўлганимда уларга гувоҳ эдим... (оят) дейман. Шунда: Улар сен (кетган)дан кейин доим орқага (иртидодга) қайтувчи бўлиб қолдиларъ дейилади."