حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْلَمَةَ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ هِشَامٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ زَيْنَبَ ابْنَةِ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ ـ رضى الله عنها ـ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ، وَإِنَّكُمْ تَخْتَصِمُونَ إِلَىَّ، وَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَنْ يَكُونَ أَلْحَنَ بِحُجَّتِهِ مِنْ بَعْضٍ فَأَقْضِي نَحْوَ مَا أَسْمَعُ، فَمَنْ قَضَيْتُ لَهُ بِحَقِّ أَخِيهِ شَيْئًا فَلاَ يَأْخُذْهُ، فَإِنَّمَا أَقْطَعُ لَهُ قِطْعَةً مِنَ النَّارِ ".
Умму Салама (розияллаҳу анҳо) (ривоят қилди): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Албатта мен бир инсонман. Сизлар менга даъволашиб (ҳакамлик сўраб) келасиз, эҳтимол бирингиз далилини бошқасидан кўра равонроқ (маҳоратли) баён қилар, мен эшитганимга мувофиқ ҳукм қиларман. Кимга биродарининг ҳақидан бирор нарсани ҳукм қилиб берсам — уни олмасин, чунки мен унга фақат дўзахдан бир бўлак кесиб берган бўламан" деди.