حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ سِنَانٍ، حَدَّثَنَا فُلَيْحٌ، حَدَّثَنَا هِلاَلُ بْنُ عَلِيٍّ، عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَسَارٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ " مَثَلُ الْمُؤْمِنِ كَمَثَلِ خَامَةِ الزَّرْعِ، يَفِيءُ وَرَقُهُ مِنْ حَيْثُ أَتَتْهَا الرِّيحُ تُكَفِّئُهَا، فَإِذَا سَكَنَتِ اعْتَدَلَتْ، وَكَذَلِكَ الْمُؤْمِنُ يُكَفَّأُ بِالْبَلاَءِ، وَمَثَلُ الْكَافِرِ كَمَثَلِ الأَرْزَةِ صَمَّاءَ مُعْتَدِلَةً حَتَّى يَقْصِمَهَا اللَّهُ إِذَا شَاءَ ".
Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу) (ривоят қилди): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): "Мўминнинг масали — экиннинг юмшоқ (янги) ниҳоли кабидир: шамол қайси томондан келса, унинг барглари ўша томонга эгилади (ётади); шамол тинса, тикланади. Мўмин ҳам шундай — бало билан эгилади (синалади). Кофирнинг масали эса — қаттиқ (бўш ичли), тик турган қарағай кабидир, то Аллаҳ хоҳлаган(пайт)ида уни (бирдан) синдиргунча (эгилмайди)" деди.