وَحَدَّثَنِي حَرْمَلَةُ بْنُ يَحْيَى، أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ، أَخْبَرَنِي يُونُسُ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، حَدَّثَنِي سَالِمُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، عَنْ أَبِيهِ، . أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ، بَيْنَا هُوَ يَخْطُبُ النَّاسَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ دَخَلَ رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَنَادَاهُ عُمَرُ أَيَّةُ سَاعَةٍ هَذِهِ فَقَالَ إِنِّي شُغِلْتُ الْيَوْمَ فَلَمْ أَنْقَلِبْ إِلَى أَهْلِي حَتَّى سَمِعْتُ النِّدَاءَ فَلَمْ أَزِدْ عَلَى أَنْ تَوَضَّأْتُ . قَالَ عُمَرُ وَالْوُضُوءَ أَيْضًا وَقَدْ عَلِمْتَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَأْمُرُ بِالْغُسْلِ .
Солим ибн Абдуллаҳ отасидан (ривоят қилди)ки: Умар ибн ал-Хаттоб жума куни одамларга хутба қилаётган эди, шу пайт Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобаларидан бир киши кирди. Умар унга: «Бу қайси соат?!» деб (эътироз билан) чақирди. У: «Мен бугун машғул бўлиб қолдим; (азон) нидосини эшитгунимга қадар аҳлимга (уйимга) қайтмадим; бас таҳорат олишдан ортиқ (бошқа нарса) қилмадим» деди. Умар: «Таҳорат ҳам (холосми)?! Ҳолбуки сен биласанки, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ғусл қилишни буюрар эди» деди.