Саҳиҳи Муслим — 2744-ҳадис

Рўза китоби · Ҳар ой уч кун, Арафа, Ошуро, душанба ва пайшанба рўзаси мустаҳаблиги

2744-ҳадисXalqaro 1160Саҳиҳи Муслим · Рўза китоби

حَدَّثَنَا شَيْبَانُ بْنُ فَرُّوخَ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَارِثِ، عَنْ يَزِيدَ الرِّشْكِ، قَالَ حَدَّثَتْنِي مُعَاذَةُ، الْعَدَوِيَّةُ أَنَّهَا سَأَلَتْ عَائِشَةَ زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَكَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَصُومُ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ قَالَتْ نَعَمْ ‏.‏ فَقُلْتُ لَهَا مِنْ أَىِّ أَيَّامِ الشَّهْرِ كَانَ يَصُومُ قَالَتْ لَمْ يَكُنْ يُبَالِي مِنْ أَىِّ أَيَّامِ الشَّهْرِ يَصُومُ ‏.‏

Муъоза ал-Адавийя (ривоят қилди)ки: У Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг завжаси Оишадан: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ҳар ойдан уч кун рўза тутар миди?» деб сўради. У: «Ҳа» деди. Мен унга: «Ойнинг қайси кунларидан рўза тутар эди?» дедим. У: «Ойнинг қайси кунларидан рўза тутишга парво қилмас (эътибор бермас) эди» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 2453-ҳадисРўза китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳар ойдан уч кун рўза тутармиди? Ҳа Қайси ойдан рўза тутарди? У ойнинг қайси кунларидан рўза тутишга парво қилмасди

Сунани Термизий, 763-ҳадисРўза китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ҳар ойдан уч кун рўза тутармидилар? Ҳа, Ойнинг қайси (кунларидан) рўза тутардилар? У қайси (кунларидан) рўза тутишига эътибор бермас эдилар,

Саҳиҳи Муслим, 2746-ҳадисРўза китоби

Сен қанай рўза тутасан? Биз Аллаҳни Робб (деб), исломни дийн (деб) ва Муҳаммадни Набий (деб) қабул қилдик (розимиз); Аллаҳнинг ғазабидан ва Расулининг ғазабидан Аллаҳга паноҳ тилаймиз Эй Расулуллаҳ, бутун даҳрни…

Сунани Насоий, 2411-ҳадисРўза китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг: «Ҳар ойдан уч кун рўза тутиш — яхши рўзадир,

Саҳиҳи Муслим, 2741-ҳадисРўза китоби

Сенга ҳар ойдан уч кун етарли эмасми? Эй Расулуллаҳ (кўпроқ хоҳлайман) Беш(кун) Эй Расулуллаҳ Етти(кун) Эй Расулуллаҳ Тўққиз(кун) Эй Расулуллаҳ Ўн бир(кун) Эй Расулуллаҳ Довуд рўзасидан ортиқ рўза йўқ —…

Саҳиҳи Муслим, 2718-ҳадисРўза китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) бутун бир ойни рўза тутар миди? Мен унинг рамазондан бошқа бутун бир ойни рўза тутганини билмайман; ва уни — ундан (бир оз) рўза тутмагунча — тўлиқ ифтор (тарк) ҳам қилмас…