Саҳиҳи Муслим — 3137-ҳадис

Ҳаж китоби · Наҳр куни Ақаба жамрасини улов устида отиш мустаҳаблиги

3137-ҳадисXalqaro 1297Саҳиҳи Муслим · Ҳаж китоби

حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، وَعَلِيُّ بْنُ خَشْرَمٍ، جَمِيعًا عَنْ عِيسَى بْنِ يُونُسَ، - قَالَ ابْنُ خَشْرَمٍ أَخْبَرَنَا عِيسَى، - عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ، أَخْبَرَنِي أَبُو الزُّبَيْرِ، أَنَّهُ سَمِعَ جَابِرًا، يَقُولُ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَرْمِي عَلَى رَاحِلَتِهِ يَوْمَ النَّحْرِ وَيَقُولُ ‏ "‏ لِتَأْخُذُوا مَنَاسِكَكُمْ فَإِنِّي لاَ أَدْرِي لَعَلِّي لاَ أَحُجُّ بَعْدَ حَجَّتِي هَذِهِ ‏"‏ ‏.‏

Бизга Ишоқ ибн Иброҳим ва Али ибн Хашрам иккаласи Исо ибн Юнусдан ривоят қилиб — Ибн Хашрам: бизга Исо хабар берди, деди — у Ибн Журайждан (ривоят қилди), менга Абуз-Зубайр хабар бердики, у Жобирни шундай деяётганини эшитди: Мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни наҳр куни улови устида (Жамрага) тош отиб, шундай деяётганини кўрдим: «Маносикингизни (мендан ўрганиб) олинглар, чунки мен билмайман — бу ҳажимдан кейин ҳаж қилмаслигим мумкин».

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам