حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ نُمَيْرٍ، وَمُحَمَّدُ بْنُ بِشْرٍ، قَالاَ حَدَّثَنَا زَكَرِيَّاءُ بْنُ أَبِي زَائِدَةَ، عَنْ سَعْدِ بْنِ إِبْرَاهِيمَ، حَدَّثَنِي ابْنُ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، كَعْبٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " مَثَلُ الْمُؤْمِنِ كَمَثَلِ الْخَامَةِ مِنَ الزَّرْعِ تُفِيئُهَا الرِّيحُ وَتَصْرَعُهَا مَرَّةً وَتَعْدِلُهَا أُخْرَى حَتَّى تَهِيجَ وَمَثَلُ الْكَافِرِ كَمَثَلِ الأَرْزَةِ الْمُجْذِيَةِ عَلَى أَصْلِهَا لاَ يُفِيئُهَا شَىْءٌ حَتَّى يَكُونَ انْجِعَافُهَا مَرَّةً وَاحِدَةً " .
Бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба ривоят қилди: бизга Абдуллаҳ ибн Нумайр ва Муҳаммад ибн Бишр ривоят қилиб, дедилар: бизга Закариё ибн Абу Зоида Саъд ибн Иброҳиймдан ривоят қилди: менга Ибн Каъб ибн Молик отаси Каъбдан ривоят қилди: у деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўминнинг мисоли экиннинг юмшоқ ниҳолига ўхшайди: шамол уни у ёқдан-бу ёққа тебратади, бир гал уни йиқитади, бошқа гал тиклайди, токи у қовжирагунча (етилгунча). Кофирнинг мисоли эса ўз илдизида тик турган қарағайга ўхшайди: ҳеч нарса уни эгмайди, токи у бир мартада бирваракайига ағдарилиб тушгунча».