أَخْبَرَنَا حُمَيْدُ بْنُ مَسْعَدَةَ، قَالَ حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ، عَنْ أَبِي حَمْزَةَ، عَنْ رَجُلٍ، مِنْ بَنِي عَبْسٍ عَنْ حُذَيْفَةَ، أَنَّهُ صَلَّى مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ذَاتَ لَيْلَةٍ فَسَمِعَهُ حِينَ كَبَّرَ قَالَ " اللَّهُ أَكْبَرُ ذَا الْجَبَرُوتِ وَالْمَلَكُوتِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْعَظَمَةِ " . وَكَانَ يَقُولُ فِي رُكُوعِهِ " سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ " . وَإِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ الرُّكُوعِ قَالَ " لِرَبِّي الْحَمْدُ لِرَبِّي الْحَمْدُ " . وَفِي سُجُودِهِ " سُبْحَانَ رَبِّيَ الأَعْلَى " . وَبَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ " رَبِّ اغْفِرْ لِي رَبِّ اغْفِرْ لِي " . وَكَانَ قِيَامُهُ وَرُكُوعُهُ . وَإِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ الرُّكُوعِ وَسُجُودُهُ وَمَا بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ قَرِيبًا مِنَ السَّوَاءِ .
Бизга Ҳумайд ибн Масъада хабар берди, у деди: бизга Язид ибн Зурайиъ ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба ривоят қилди, у Амр ибн Муррадан, у Абу Ҳамзадан, у Бани Абсдан бўлган бир кишидан, у Ҳузайфа (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у бир кечаси Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) билан намоз ўқиди. У (Ҳузайфа) уларнинг такбир айтганларини эшитди, (Набий): «Аллаҳу акбар зал-жабарути вал-малакути вал-кибрияи вал-азамаҳ,» дедилар. Рукуларида: «Субҳана роббиял-азим,» дердилар. Рукудан бошларини кўтарганларида: «Ли роббиял-ҳамд, ли роббиял-ҳамд,» дердилар. Саждаларида: «Субҳана роббиял-аъла,» дердилар. Икки сажда орасида: «Роббиғфирли, роббиғфирли,» дердилар. Уларнинг қиёмлари, рукулари, рукудан бошларини кўтарганлари, саждалари ва икки сажда орасидаги (вақтлари) деярли тенг бўларди.