أَخْبَرَنَا قُتَيْبَةُ، قَالَ حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، عَنْ بُدَيْلٍ، وَأَيُّوبَ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ شَقِيقٍ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي لَيْلاً طَوِيلاً فَإِذَا صَلَّى قَائِمًا رَكَعَ قَائِمًا وَإِذَا صَلَّى قَاعِدًا رَكَعَ قَاعِدًا .
Бизга Қутайба хабар бериб, деди: бизга Ҳаммод, Будайл ва Айюбдан, улар Абдуллаҳ ибн Шақиқдан, у Оишадан ривоят қилди. У деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) тун бўйи узоқ намоз ўқир эдилар. Тик туриб ўқисалар, тик туриб рукуъ қилар, ўтириб ўқисалар, ўтириб рукуъ қилар эдилар.