أَخْبَرَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ، قَالَ حَدَّثَنَا جَعْفَرُ بْنُ مُحَمَّدٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَابِرٍ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم طَافَ سَبْعًا رَمَلَ ثَلاَثًا وَمَشَى أَرْبَعًا ثُمَّ قَرَأَ { وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى } فَصَلَّى سَجْدَتَيْنِ وَجَعَلَ الْمَقَامَ بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْكَعْبَةِ ثُمَّ اسْتَلَمَ الرُّكْنَ ثُمَّ خَرَجَ فَقَالَ " إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَابْدَءُوا بِمَا بَدَأَ اللَّهُ بِهِ " .
Бизга Али ибн Ҳужр хабар берди, у деди: бизга Исмоил ривоят қилди, у деди: бизга Жаъфар ибн Муҳаммад, отасидан, у Жобирдан ривоят қилдики: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) етти марта тавоф қилдилар, учтасида рамл қилдилар (чаққон юрдилар) ва тўрттасида (оддий) юрдилар, сўнг: «Иброҳим Мақомидан намозгоҳ тутинглар,» (дея) ўқидилар. (Бақара сураси, 125) Сўнг икки ракъат (сажда) намоз ўқидилар ва Мақомни ўзлари билан Каъба орасига қилдилар. Сўнг рукунни истилом қилдилар, сўнг чиқиб: «Албатта, Сафо билан Марва Аллаҳнинг (дин) белгиларидандир. Бас, Аллаҳ нима билан бошлаган бўлса, сиз ҳам шу билан бошланглар,» дедилар. (Бақара сураси, 158)