Сунани Термизий — 2967-ҳадис

Тафсир китоби · Бақара сураси ҳақида

2967-ҳадисСунани Термизий · Тафсир китоби

حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي عُمَرَ، حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، عَنْ جَعْفَرِ بْنِ مُحَمَّدٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم حِينَ قَدِمَ مَكَّةَ طَافَ بِالْبَيْتِ سَبْعًا فَقَرَأَ ‏:‏ ‏(‏وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى ‏)‏ فَصَلَّى خَلْفَ الْمَقَامِ ثُمَّ أَتَى الْحَجَرَ فَاسْتَلَمَهُ ثُمَّ قَالَ ‏"‏ نَبْدَأُ بِمَا بَدَأَ اللَّهُ بِهِ ‏"‏ ‏.‏ وَقَرَأَ ‏:‏ ‏(‏إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ ‏)‏ ‏.‏ قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ ‏.‏

Бизга Ибн Абу Умар ривоят қилди, бизга Суфён ибн Уяйна Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у отасидан, у Жобир ибн Абдуллаҳ (розияллаҳу анҳумо)дан (ривоят қилди), у деди: мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни Маккага келганларида Байтни етти марта тавоф қилиб, сўнг: «Иброҳим Мақомидан намозгоҳ тутинглар» (Бақара сураси, 125) (оятини) ўқиганларини (эшитдим). Сўнг Мақом орқасида намоз ўқидилар, кейин Ҳажарга (қора тошга) келиб уни истилом қилдилар (ўпдилар). Сўнг: «Аллаҳ нимадан бошлаган бўлса, биз ҳам шундан бошлаймиз,» дедилар ва: «Албатта, Сафо ва Марва Аллаҳнинг шаъоирларидандир» (Бақара сураси, 158) (оятини) ўқидилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Термизий, 862-ҳадисҲаж китоби

Иброҳим Мақомидан намозгоҳ тутинглар, Аллаҳ нимадан бошлаган бўлса, биз ҳам шундан бошлаймиз, Албатта, Сафо ва Марва Аллаҳнинг (дин) белгиларидандир,

Сунани Насоий, 2970-ҳадисҲаж китоби

Аллаҳ нима билан бошлаган бўлса, биз ҳам шу билан бошлаймиз, Албатта Сафо ва Марва Аллаҳнинг (дин) белгиларидандир

Сунани Насоий, 2962-ҳадисҲаж китоби

Иброҳим Мақомидан намозгоҳ тутинглар, Албатта, Сафо билан Марва Аллаҳнинг (дин) белгиларидандир. Бас, Аллаҳ нима билан бошлаган бўлса, сиз ҳам шу билан бошланглар,

Сунани Термизий, 856-ҳадисҲаж китоби

Иброҳим Мақомидан намозгоҳ тутинглар, Албатта, Сафо ва Марва Аллаҳнинг (дин) белгиларидандир,

Сунани Насоий, 2974-ҳадисҲаж китоби

Иброҳим мақомидан намозгоҳ тутинглар Аллаҳ нима билан бошлаган бўлса, биз ҳам шу билан бошлаймиз, Ла илаҳа иллаллаҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду, юҳйи ва юмиту ва ҳува ала кулли шайъин…

Сунани Насоий, 2961-ҳадисҲаж китоби

Иброҳим Мақомидан намозгоҳ тутинглар, Аллаҳ нима билан бошлаган бўлса, биз ҳам шу билан бошлаймиз, Ло илаҳа иллаллаҳ ваҳдаҳу ло шарика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ало кулли шайин…