أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ، قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ سَعْدِ بْنِ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ عَامِرِ بْنِ سَعْدٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَعُودُهُ وَهُوَ بِمَكَّةَ وَهُوَ يَكْرَهُ أَنْ يَمُوتَ بِالأَرْضِ الَّتِي هَاجَرَ مِنْهَا قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " رَحِمَ اللَّهُ سَعْدَ ابْنَ عَفْرَاءَ أَوْ يَرْحَمُ اللَّهُ سَعْدَ ابْنَ عَفْرَاءَ ". وَلَمْ يَكُنْ لَهُ إِلاَّ ابْنَةٌ وَاحِدَةٌ قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أُوصِي بِمَالِي كُلِّهِ قَالَ " لاَ ". قُلْتُ النِّصْفَ قَالَ " لاَ ". قُلْتُ فَالثُّلُثَ قَالَ " الثُّلُثَ وَالثُّلُثُ كَثِيرٌ إِنَّكَ أَنْ تَدَعَ وَرَثَتَكَ أَغْنِيَاءَ خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَدَعَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسَ مَا فِي أَيْدِيهِمْ ".
Бизга Амр ибн Али хабар берди, у деди: бизга Абдурраҳмон ривоят қилди, у деди: бизга Суфён, Саъд ибн Иброҳимдан, у Омир ибн Саъддан, у отасидан (ривоят қилдики), у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Маккада эканлигида уни йўқлаб келар эдилар, у эса ҳижрат қилиб чиққан ерда ўлиб қолишни ёмон кўрарди. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Аллаҳ Саъд ибн Афрога раҳм қилсин,» ёки «Аллаҳ Саъд ибн Афрога раҳм қилади,» дедилар. Унинг бир қизидан бошқа фарзанди йўқ эди. У: «Эй Аллаҳнинг Расули, бутун молимни васият қилайми?» деди. У: «Йўқ,» дедилар. Мен: «Ярмини-чи?» дедим. У: «Йўқ,» дедилар. Мен: «Учдан бирини-чи?» дедим. У: «Учдан бирини (қил), учдан бири ҳам кўпдир. Сенинг меросхўрларингни бой қолдиришинг, уларни одамлар қўлидаги нарсага қўл чўзиб гадолик қиладиган камбағал қолдиришингдан яхшироқдир,» дедилар.