أَخْبَرَنَا الْحُسَيْنُ بْنُ حُرَيْثٍ، قَالَ حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ بْنُ مُسْلِمٍ، قَالَ حَدَّثَنَا الأَوْزَاعِيُّ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَزِيدَ اللَّيْثِيِّ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ، أَنَّ أَعْرَابِيًّا، سَأَلَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم عَنِ الْهِجْرَةِ فَقَالَ " وَيْحَكَ إِنَّ شَأْنَ الْهِجْرَةِ شَدِيدٌ فَهَلْ لَكَ مِنْ إِبِلٍ " . قَالَ نَعَمْ . قَالَ " فَهَلْ تُؤَدِّي صَدَقَتَهَا " . قَالَ نَعَمْ . قَالَ " فَاعْمَلْ مِنْ وَرَاءِ الْبِحَارِ فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ لَنْ يَتِرَكَ مِنْ عَمَلِكَ شَيْئًا " .
Бизга ал-Ҳусайн ибн Ҳурайс хабар бериб деди: бизга ал-Валид ибн Муслим ривоят қилиб деди: бизга ал-Авзоий, аз-Зуҳрийдан, у Ато ибн Язид ал-Лайсийдан, у Абу Саиддан ривоят қилдики, бир бадавий Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан ҳижрат ҳақида сўради. У: «Вой сенга! Ҳижрат иши оғирдир. Сенда туялар борми?» дедилар. У: «Ҳа,» деди. У: «Уларнинг закотини берасанми?» дедилар. У: «Ҳа,» деди. У: «Ундай бўлса денгизлар ортида (йироқда) бўлсанг ҳам (яхши) амал қилавер, зеро Аллаҳ азза ва жалла амалингдан ҳеч нарсани камайтириб қўймайди,» дедилар.